Latest news

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

"Барселона" Холандни сотиб ололмаса, Лаутаро билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради News

"Барселона" Холандни сотиб ололмаса, Лаутаро билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради

"Барселона" яна "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан шартнома имзолаш ғоясига қайтди.

Аслида каталонияликлар футболчини ўтган ёзда трансфер қилмоқчи бўлганди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли молиявий ҳолат жар ёқасига келиб қолганидан сўнг, "Барса" катта трансферлардан воз кечганди. Айни дамда клуб Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома имзолаш ҳаракатида. Агарда норвегияликнинг трансфер ишлари ўхшамаса, "Барселона" Лаутаро Мартинесга эътибор қаратади.

Лаутаронинг "Интер" билан шартномаси 2023 йил якунига етади. Ҳозирда футболчининг келажаги борасида бирор тузукроқ маълумотлар ҳам пайдо бўлмаяпти. Олдинроқ клуб президенти Стивен Чжан форвард сотилмаслигини айтиб ўтганди.

Ушбу мавсумда Лаутаро "Интер" таркибида барча турнирларда 37 ўйинда 16 гол ва 9 ассист қайд этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика