"Барселона" ходими Неймарнинг ПСЖга ўтишидан миллионлар ишлаб олган экан
15 sep 2018 11:00
News
"Барселона" ходими Неймарнинг ПСЖга ўтишидан миллионлар ишлаб олган экан
"Барселона" ходими, Жанубий Америкадаги трансфер бозорини таҳлил қиладиган агент Андре Кюри ўтган ёз Неймарнинг ПСЖга ўтишидан жуда катта мукофот пули олган экан.
Кюри 2015 йилда бразилияликни "Сантос"дан "Барселона"га ўтишида иштирок этган. Ўша пайтда Каталония клуби президенти бўлган Сандро Росель шартномага Неймарнинг навбатдаги трансферидан 3% маблағни Андре Кюрига бериш бандини киритган эди.
Кюри ҳужумчининг ишонган инсонларидан бири бўлган, шу сабабли "Барселона" футболчининг кетишига йўл қўймасликни сўраган. Шунга қарамай Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 млн евро эвазига ПСЖга ўтади. Каталонияликлар Кюрига шартномадаги пулларни тўламоқчи эмас эди, бироқ барибир бу ишни бажаришди.
Link :
Source : Cadena SER
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments