Latest news

16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  6 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради News

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради

Каталония клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хави Эрнандесга янги шартнома таклиф қилади.

Клуб "Реал"га қарши Ла Лиганинг навбатдаги учрашувидан сўнг жамоа устозини янги битим билан сийламоқчи. Янги келишув 2025 йилгача амалда бўлади.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб жорий мавсумда яна бирор совринга эга чиқиши ёки акси бўлишидан қатьи назар 43 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни истайди. У мураббийнинг ишидан жуда мамнун.

Хави бунгача 2024 йилнинг июнигача кучда бўладиган шартномага эга эди. Мутахассис Лапорта билан яхши шахсий ва профессионал муносабатларни ўрнатгани боис бир йиллик узайтириш ҳеч қандай қийинчиликларсиз қабул қилиниши кутилмоқда.

"Барса" ушбу мавсум Хави қўл остида Испания Суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ярим финали биринчи ўйинида "Реал" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Душанба куни бўлиб ўтадиган класикодаги ғолиблик турнир жадвалида Мадрид клубидан 12 очко олдинлаб кетиш имконини бериши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика