Latest news

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

"Барселона" ва "Бавария" ярим финалда News

"Барселона" ва "Бавария" ярим финалда

Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Барселона" - ПСЖ учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Барселона Испания – ПСЖ Франция 2:0
21 апрель, 23.45, «Камп Ноу»
Голлар:
Неймар 13, - 1:0 (Иньеста). Неймар 32, - 2:0 (Дани Алвес).
Барселона
– тер Стеген, Дани Алвес, Бускетс (Роберто, 55), Пике, Альба, Иньеста (Хави, 46), Маскерано, Ракитич, Неймар, Месси, Суарес (Педро, 75).
ПСЖ – Сиригу, Давид Луиз, Маркиньос, ван дер Виль, Максвелл, Матюиди (Рабьо, 80), Верратти, Пасторе, Кабай (Лукас, 66), Кавани (Лавесси, 80), Ибрагимович.
Огоҳлантириш: Давид Луиз (3).
Дастлабки ўйин: 3:1
 
Бавария Германия – Порту Португалия 6:1
21 апрель, 23.45, «Альянц-Арена»
Голлар:
Тиаго 14, - 1:0 (Бернат).Боатенг 22, - 2:0 (Бадштубер). Левандовски 28, - 3:0 (Мюллер). Мюллер 36, - 4:0 (Тиаго). Левандовски 40, - 5:0 (Мюллер). Жексон Мартинес 73, - 5:1 (Эррера). Хаби Алонсо 88, - 6:1. 
Бавария
– Нойер, Боатенг, Бернат, Бадштубер, Лам, Алькантара (Данте, 90), Хаби Алонсо, Гетце (Вайзер, 86), Рафинья (Роде, 72), Мюллер, Левандовски.
Порту – Фрейтас, Майкон, Мартинс Инди, Рейес (Перейра, 33), Маркано, Торрес, Каземиро, Куарежма (Невеш, 46), Эррера, Браими (Эвандро, 67), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Эррера (34), Мартинес (38), Бадштубер (42), Перейра (65), Маркано (71).
Четлатиш: Маркано (87).
Дастлабки ўйин: 1:3

 
                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

Тугади. "Барселона" ярим финалда. "Бавария" - "Порту" учрашуви 6:1 ҳисобида тугади. "Бавария" ҳам ярим финалда





90+2. ЗАРБА! Мессининг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

90. Ўйинга 2 дақиқа қўшилди.

88. ЗАРБААА! Лавессининг жарима майдони ичидан берган зарбасидан сўнг Тер Штеген тўпни ушлаб олди

88. Қўшимчасига "Бавария" ҳисобни 6:1 кўринишига келтирди. Хаби Алонсо гол урди, навбат кимга? Нойергамикин?

86.
"Камп Ноу"да эътиборга молик воқеа бўлаётгани йўқ. Мюнхенда эса "Порту" 10 киши бўлиб қолди. Маркано қизил карточка олди.

83.
ПСЖ ҳужумлар қилишга ва гол уришга интилмоқда

81.
"Барселона" иккинчи бўлимда "эконом режим"да ўйнамоқда. Сабаби натижа жамоани тўла қониқтиради

79. Ўзгариш. ПСЖ.
Кавани ва Матюиди ўрнига Лавесси ва Рабьо тушди

79. Верратти тщпни жарима майдонига узатди, Ибра тўпни Лукас Моурага, у Каванига охири берилган зарба ноаниқ кетди!

77.
"Барселона" ўз услубида тўпни сақлаб турибди, тушундингиза? пас-пас-пас-пас ва яна пас

75. Ўзгариш. "Барселона".
Луис Суарес ўрнига Педро тушди

73. Нариги ўйинда олтинчи гол урилди, йўқ бу сафар "Бавария" эмас "Порту" урди 5:1. Жексон Мартинес тўп киритибди. Португалия клуби кейинги босқичга чиқиши учун яна иккита гол уриши лозим

72. ЗАРБААААААА! Ниҳоят ўйинда зарбани кутиб қолгандик. Ибрагимовичнинг зарбасини Тер Штеген қайтарди!

68.
Хави жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар ўз вазифаларини бажаришди

67. Гвардиола ҳиндчасига рақсга тушаяпти шекилли, ҳиндча қўшиқ бўларди "э шабааа, шабааа, эшиба, э шабаа, шаба"...



66. Ўзгариш. ПСЖ.
Кабай ўрнига Лукас Моура тушди

64.
"Барселона"нинг ҳужумлари охирига етмаяпти...

61. Қизиқ факт. "Бавария" 42 дақиқа ичида Радамель Фалькао бир мавсум давомида урган голларидан кўп гол урибди...

60.
Учрашув тугашига 30 дақиқа қолди. Қўшимча таймлар бўлмаслиги аниқ

59. ЗАРБААААААААА! Верратти жарима майдонига кириб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

57.
ПСЖнинг ҳужуми. Матюиди чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

55.
Луис Энрике ёшларга имкон беришни бошлади...

55. Ўзгариш. "Барселона".
Бускетс ўрнига Серхи Роберто тушди

52.
Ўйин темпи паст. Бу таббий сабаби ўйин тақдири деярли ҳал. Парижликлар кеийнги босқичга чиқишлари учун 4та гол уришлари керак...

49. ЗАРБА! Кабай жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироз ноаниқ ва хавфли чиқди зарба!

48.
Неймарнинг пасидан сўнг Ракитич узоқ масофадан зарба берди, зарба кучсиз чиқди. Агар бу ҳам гол бўлса ЕЧЛ эмас майнавозчилик бўларди...

47.
"Порту" бош мураббийи Хуан Лопетегуга Шохруххоннинг "Нима қилиш кераааак" деган ашуласи тақдим этилади



46. Иккинчи бўлим бошланди.

46.
"Бавария" - "Порту" учрашувининг биринчи бўлимида мезбонлар 8 марта аниқ зарба беришибди, "Порту"да умуман аниқ зарба бўлмаган...

46. Ўзгариш. "Барселона".
Иньеста ўрнига Хави тушди

Мюнхенда ҳам тайм тугади. У ерда ҳисоб 5:0.



45+1. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча "Барселона" 2:0 ҳисобида олдинда.

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

42.
Алвес асосан ҳужумда ўйнаб юрган бўлса Кавани ҳимояда ўйнамоқда...

39. "Порту" совуғидан емоқда..."Бавария" бешинчи голни ҳам урди. Левандовски дубль - 5:0.



37.
Бурчак тўпидан сўнг Пике боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ

35. "Бавария"нинг ростан ҳам жаҳли чиққан экан. 4:0! Томас Мюллер Португалия чемпиони дарвозасига тўртинчи голни урди!

32. Дани Алвес "ярим соат" ўнг қанотда ҳимоячини алдашга уринди ва тўпни жарима майдонига узатди, Неймар боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

32. ГОООООООООООООООЛ! 2:0. Неймар дубль! 



29.
Каталонияда эса Иньеста ажойиб ўйнашда давом этмоқда. Икки рақибдан ўтиб кетган футболчи жарима майдони ичида йиқилиб тушди.

28. Мюнхендан қўшиқ эшитилишни бошлади: "Жим туринг шовқинланманг"... "Бавария" - "Порту" 3:0. Роберт Левандовски гол урди

26.
Ҳозирга қадар "Барселона" футболчилари 3 марта аниқ зарба беришибди, ПСЖда умуман аниқ зарба бўлмапти

24. ЗАРБААААААА! Дани Алвеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Сиригу маҳорат билан қайтарди, қайтган тўпни Неймар боши билан дарвозага йўллади, яна Сиригу ўз ўрнида


22. "Бавария"га ишонмаганларга салом. "Бавария" - "Порту" 2:0! Жером Боатенг гол урибди

21. Каталония клуби ҳужумчилари қисқа масофада бир бирларига шу қадар тез тўп узатишаяптики нималар бўлаётганини билмай қоляпмиз...очиғи

19. ПСЖнинг ҳужумлари кўпайиб бормоқда. Каванинин пасидан сўнг Пасторе зарба берди, ўхшамади...

17. Ўйиндан аввал...



16. Ибрагимович гол урди, бироқ Златан ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди

15. УХ! Шу заҳоти Мюнхендан ҳам хабар келди. "Бавария" гол урди 1:0. Ўтган ўйинда ҳам гол урган Тиаго Алкантара тўп киритибди

14. Неймар гол урди лекин биласизми нима бу гол Иньестаники ҳа Андресники. У бир неча рақибни алдаб келиб тўпни жарима майдони ичида турган Неймарага оширди, ҳужумчи ўз ишини қилди - 1:0.



14. ГОООООООООООООООООООЛ! 1:0. Неймар

12. Британиялик теннисчи Энди Маррей ҳам "Камп Ноу"га келган



11. "Барселона" футболчилари тўпни рақиб жарима майдони ёнида олиб қўйишга уринишмоқда, бу эса стадиондаги мухлисларга маъқул тушётгани бор гап

10. ПСЖ раҳбари Носир Ал Хелайфи "Барселона" раҳбарлари билан ёнма ён ўтириб ўйинни кузатиб бормоқда

9. "Барса" футболчилари "Барселона" услубида тўпни бир бирларига узатиб туришибди...

8. Париж клуби илк дақиқалардан ҳужумга ўтишга уринмоқда. Сабаби маълум, жамоа ярим финалга чиқиши учун гол уриши шарт, голлар уриши шарт

6. "Бавария" мухлислари бугун мана бундай тарзда ўз суюклиларини кутиб олишди. Ҳозирча у ерда ҳам ҳисоб иккита ноль



5. Суарес бу сафар Матюидини чиройли тарзда алдаб ўтишга уринди, йўқ ҳар сафар ҳам ўхшайвермайди Луис. Пике рақиб жарима майдони ичида тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди ва ҳужум тугамай қолди

4. Суарес бурчак тўпини ишлаб олди, Лоран Блан майдон четида ҳаяжон билан баҳсни кутазмоқда

3. Ўтган ўйинда икки марта Суарес томонидан алдаб ўтилган Давид Луиз ўйин бошидаёқ Ракитичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни аяб ўтирмади

3. Огоҳлантириш. ПСЖ. Давид Луиз

2. Бускетс Верраттини майдон марказида қўполлик билан кутиб олди. Норвегиялик бош ҳакам Свейн Оддвар Моен ҳуштагини чалди, ҳаммаси жойида ҳуштак баланд чалинмоқда

1. Учрашув бошланди!


Ҳазилларни бир четга қўйиб турамиз. Ўйин бошланмоқда.

- Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда, боя Геворкян бопладия)

- Иккала жамоа футболчилари стадион тунелида йиғилишди. Златан собиқ жамоадошлари билан илиқ муносабатда кўришмоқда. Лекин майдонда ҳақиқий жанг бўлишига шубҳа йўқ.

- "Барселона"нинг француз клубларига қарши "Ноу Камп"даги ўйинларда қайд этган натижалари: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият

- Бугун чиройли ва қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз деб умид қиламиз.

- "Ноу Камп" тўлиб тошган, сув билан эмас албатта томошабинлар билан.

- Бугун Париж клуби сафида ўтган ўйинда майдонга туша олмаган Златан Ибрагимович ва Марко Верратти каби футболчилар майдонга туша олишади. Тиаго Сильва эса жароҳат олган...

- Маълум сабаблар билан "больничний" олган Шаҳбоз Беғамовнинг йўқлигини билинтирмаслик оғир бўлмоқда))  Хизматингизда Нарзулла бўлади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Европада ҳам чемпионлар лигаси баҳслари давом этмоқда. Чорак финал доирасидаги иккита ўйин бугун бўлиб ўтади. "Барселона" ва ПСЖ ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин. "Бавария" - "Порту" учрашуви натижаси ва энг асосий вазиятларни ҳам шу саҳифада ёритиб борамиз.

- Учрашув соат 23:45 да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика