"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади
06 dec 15:55
News
"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади
"Барселона"нинг Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйин учун Севильяга учадиган рейси кучли туман туфайли бир соатга кечиктирилди.
Бу ҳақда журналист Альфредо Мартинес Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, агар аэропорт ёпиқ қолса, “кўк-анорранглилар” Севилья яқинидаги шаҳарга қўнади ва у ерга автотранспортда етиб боради. Таъкидланишича, шу сабабли жамоа белгиланган вақтдан кечроқ етиб келиши мумкин, бу эса "блауграна" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик учун "жиддий муаммо" бўлиши мумкин.
"Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин "Олимпико де Севилья - Ла Картуха" стадионида бўлиб ўтади.
Link :
Source : x.com/alf_mex
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments