"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи
30 sep 2022 22:23
News
"Барселона" тезроқ Дембеле билан шартнома имзоламоқчи
25 ёшли футболчининг янги мавсумдаги ажойиб стартидан сўнг "кўк-анорранглилар" аллақачон келишув муддатини узайтиришни хоҳлаб қолишди.
Ёзда Усмон Дембеле билан 2 йилга мўлжалланган битим тузилган эди.
Форвард жамоа устози Хави Эрнандеснинг олдинги чизиқдаги танланган учлигининг бири сифатида муносиб ўйин кўрсатмоқда. У ҳужумда Роберт Левандовски ва Рафинья билан бирга рақиб дарвозасига хавф туғдиришни муваффақиятли бажаряпти.
Дембеле ушбу мавсумда Ла Лига доирасида 7 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол уриб, 4 та голга асистентлик қилди.
Дембеле билан боғлиқ ҳолат тезда ҳайратланарли даражада ўнгланди. Январь ойида у ҳатто ўзига янги клуб излаши мумкинлиги айтилганди.
Янги шартномага имзо чекишидан аввал 30 июнда у жамоадан кетганлар қаторида эди. У айнан худди шу ҳолат яна такрорланмаслиги учун Каталония клуби билан келишувни узоқ муддатга чўзиб қўймоқчи.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 40
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments