Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

"Барселона" тарихидаги еттинчи португалиялик News

"Барселона" тарихидаги еттинчи португалиялик

Хабарингиз бўлса керак, «Барселона» «Валенсия»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомешни расман ўз таркибига қўшиб олди.

22 ёшли футболчи «Барселона» клуби тарихидаги 7-португалиялик футболчига айланди. Унгача «Барселона» сафида Луиш Фигу, Виктор Баия, Фернандо Куто, Симао Саброза, Рикардо Куарежма ва Декулар каталонияликлар шарафини ҳимоя қилишган. Яна бир Хорхе Алберто Мендонка исмли футболчи ҳам 1967 - 1969 йиллар оралиғида «Барселона» учун ўйнаган. Қуйида «Барселона» сафида ўйнаган футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:

Луиш Фигу: 1995 - 2000 йиллар оралиғида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи 249 ўйинда майдонга тушиб, 45 гол уришга муваффақ бўлган ва 6 совринга эга чиққан. Лекин Фигу «Барселона» клуби сардори бўлишига қарамай Мадриднинг «Реал» клубига ўтиб кетган.

Витор Баия: бу футболчи «Барселона» таркибида 1996 - 1999 йилларда ҳаракат қилган ва 55 учрашувда майдонга тушган. Бу вақт оралиғида каталонияликлар 6та совринни қўлга киритган Виктор 1999|2000 йилларда мавсумда «Порту»га қайтди. «Барселона» бу футболчини айнан «Порту»дан харид қилган эди.

Фернандо Куто: ўйнаган йиллари 1996 - 1998. «Барселона» либосида 63та учрашув ўтказган ҳимоячи расмий учрашувларда ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган ва 6та совринга эга чиққан. Каталонияликлар сафига «Парма»дан келиб қўшилган футболчи 1998 йили Италиянинг «Лацио» жамоасига ўтди. У ерда олти йилни ўтказиб яна «Парма»га қайтган.



Симао Саброза: 1999 - 2001 йилларда «Барселона»да ҳаракат қилган Саброза 71 учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйган. Испанияда уч йил ичида Симао каталонияликлар билан 1 соврин ютди. Шундан сўнг, Португалияга қайтган футболчи олдин «Спортинг», кейинчалик «Бенфика» жамоаларида ўйнади.

Рикардо Куарежма: «Барселона» сафида бир мавсум (2003|2004) ҳаракат қилган футболчи 30 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол урган. Куарежма ўйнаган мавсумда «Барселона» соврин юта олмаган (примерода 2-ўрин, ЕЧЛда 1|8 финал). Шундан сўнг, португалиялик футболчи «Спортинг» клубига кўчиб ўтди.

Деку: Деку «Барселона» билан энг кўп соврин ютган португалиялик футболчи саналади. 2004-2008 йиллар оралиғида каталонияликлар сафида 164 ўйин ўтказган футболчи ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйган ва жамоа билан 7та совринни қўлга киритган. «Барселона»да ажойиб даврларни бошидан ўтказган Деку 2008 йили Англияга йўл олди ва «Челси» аъзосига айланди.

Кўрамиз Андре Гомешнинг «Барселона»даги юриши қандай кечаркин.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика