"Барселона" Рики Пучни "Аякс"га ижарага бериб юбормоқчи
21 sep 2020 18:48
News
"Барселона" Рики Пучни "Аякс"га ижарага бериб юбормоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пуч фаолиятини "Аякс"да давом эттириши мумкин.
Каталонияликларда ҳали ўйинчи учун аниқ таклиф йўқ, аммо Рональд Куман мураббийлар штаби Нидерландия клуби 21 ёшли испаниялик футболчини ўзининг имкониятларини ажойиб тарзда кўрсатадиган жой деб ҳисобламоқда.
"Кўк-анорранглилар" устози Пучнинг самарали машғулотларига гувоҳ бўлмоқда, шу сабаб у Пучни "Барселона"нинг иккинчи жамоасида эмас, балки бошқа Европанинг катта клубларига бериб юбормоқчи.
Рики Пуч ўтган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 11та ўйин (5таси асосий таркибда)да майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган эди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments