Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди News

"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Испания Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакам Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа "Реал" ўз телевидениеси орқали ўтказаётган босим ҳақида гапирди ва матбуот анжуманида йиғлаб юборди.

Олдинроқ "Реал" матбуот хизмати айнан ушбу ҳакамнинг рақиблари фойдасига чиқарилган хато қарорлар борасидаги видео лавҳаларни оммага тақдим қилганди.

"Қачонки ўғлингиз мактабдан кўз ёши билан келиб, унга мактабидагилар отаси "ўғри" экан деб айтишганини билиш жуда оғир. Мен шунчаки ўз ўғлимга отаси ҳамма спортчи қатори хато қилиши мумкин бўлган оддий, лекин ҳақиқатпарвар инсон деб тушунтиришга, тарбиялашга ҳаракат қиляпман.

Бу жуда оғир, бироқ кимнидир айлаб ҳам бўлмайди. Қачонки фаолиятимни якунлаганимда ўғлим мендан фахрланишини, ҳакамлик эса қадриятларимизни белгилаб беришини истайман.

Ҳамкасбларим ҳис қилаётган нарсалар - адолатсизлик. Бу фақатгина профессионал даражага эмас, балки, ўсмирлар ва ёшлар футболига ҳам тегишли. Ҳар бир инсон қайси йўналишда кетаётганини билиши, спортдан, футболдан нима истаётганини тушуниши керак", - деди Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика