"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади
17 feb 2024 23:26
News
"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку кейинги мавсумда Хави ўрнига "Брайтон" бош мураббийини тайинлашни маъқул кўрди. Де Зерби вакиллари Каталония клуби раҳбарлари билан деярли уч соат давом этган йиғилиш ўтказишди.

Келишувни ёпишга асосий тўсиқ – италиялик мураббийнинг товон пули, яъни тахминан 10 миллион евро. Агентлар "Брайтон" билан келишувга эришиш учун бироз вақт талаб қилишди. "Барселона" Де Зербининг агентларига агар улар бу масалани ҳал қилишса, у 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб испан жамоасини бошқаришини кафолатлади.
Роберто Де Зербининг "Брайтон" билан битими 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Хави Эрнандес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments