Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди News

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди

Ла Лига 11-тур доирасидаги "Барселона" - "Осасуна" ўйини бўлиб ўтди.

Barcelona

Martin Braithwaite - 29', Antoine Griezmann - 42', Philippe Coutinho - 57', Lionel Messi - 73'

LaLiga . Round 11

29/11/2020, 17:00

0
:
4
Finished

Osasuna

Stadium: Camp Nou, 0 spectators

Referee: Antonio Mateu

45'
90'
29'  Martin Braithwaite
42'  Antoine Griezmann
46'  Pedri (Sergio Busquets)
57'  Philippe Coutinho
57'  Antoine Griezmann
61'  Philippe Coutinho (Ousmane Dembele)
61'  Sergino Dest (Junior Firpo)
61'  Martin Braithwaite (Trincao)
67'  Clement Lenglet (Carles Alena)
70'  Ousmane Dembele
73'  Lionel Messi
73'  Trincao
74'  Lionel Messi
23'  Jony (Juan Cruz)
63'  Inigo Perez (Roberto Torres)
64'  Oier (Darko Brasanac)
74'  Ante Budimir (Enric Gallego)
74'  Ruben Garcia (Enrique Barja)


"Барселона" – "Осасуна" 4:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 29 Брэйтуэйт, 2:0 – 42 Гризманн, 3:0 – 57 Коутиньо, 4:0 – 73 Месси.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Лангле (Аленья, 67), Мингеса, Дест (Фирпо, 61), Коутиньо (Дембеле, 61), де Йонг, Педри (Бускетс, 46), Месси, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 61).

"Осасуна" – Эррера, Унаи Гарсия, Навас, Ронкалья, Видаль, Монкайола, Ойер Санхурхо (Брашанац, 64), Рубен Гарсия (Барха, 74), Иньиго Перес (Роберто Торрес, 63), Хони Родригес (Хуан Крус, 23), Будимир (Гальего, 74).

Огоҳлантиришлар: Месси (74).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Барселона" рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси ишлаб олди. Ушбу стандартни Месси ижро этди. "Осасуна" посбони узоқ бурчакка берилган зарбадан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

79. ЗАРБААА! Тер Штеген "Осасуна" футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини оёқлари орасидан ўтказиб юборди, аммо сўнгги онда тўп унинг товонига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва хавф бартараф этилди.

73. ГООООЛ! Ниҳоят Лионель Месси ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. У голни МАРАДОНАга бағишлади. Лео марказдан бироз чапга юрди ва тўпни ўзига тўғирлаб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба берди. 4:0.

70. ГОООЛ! 4:0! Усмон Дембеле Тринкаунинг узатмасидан сўнг тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. ВАР ишга киришди ва гол ҳисобга олинмади. Тринкау офсайдда бўлган экан.

68. Захирадан ўйинга қўшилган Роберто Торрес "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо биринчи зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди, иккинчисидан кейин эса Тер Штеген уни эгаллаб олди.

65. "Барселона" футболчиси жароҳат олган кўринади. Лангле тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳимоячи учун учрашув якунланган кўринади, у ўрнидан турмаяпти.

57. ГООООЛ! 3:0! "Барселона"нинг ажойиб ҳужумини Гризманн якунлаши мумкин эди, аммо у тщпни қизғонмади ва ўзидан қулайроқ вазиятда турган Коутиньога пас берди. Бразилиялик эса бўш дарвозани ишғол қилди.

51. ЗАРБААА! Де Йонг қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо нидерландиялик бу вазифани уддалай олмади.

50. Анте Будимир омадини синаб кўрди ва узоқ масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни муаммосиз эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45+2. "Осаснуа" футболчиси марказдан "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уриниб, тўпга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

42. ГООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Гризманнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвозага "михланиб" қолди. Хорди Альба тўпни жарима майдончасига узатганидан сўнг, "Осасуна" футболчиси тўпни боши билан қайтарди, Гризманн эса ҳаводаги тўпни тўхтатиб ўтирмай, унга зарба берди. 2:0.

40. ГОООЛ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштирди! ЙЎҚ, ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳада ҳам офсайд борлиги кўринди. Бироқ Тер Штеген голгача ажойиб сейвларни амалга оширди.

29. ГОООЛ! Дарвоза ишғол қилинди, Каталония клуби голни нишонламоқда, аммо тўп палапартишлик билан дарвозага кириб кетди. Тўпга сўнгги бўлиб Брэйтуэйт теккан экан ва гол унинг ҳисобига ёзилади. Лео дарвозага кириб кетаётган тўпга Марадона услубида тегишга уринди, аммо фикридан қайтди.

28. Ўйин қизиқ ўтмоқда дейиш қийин, ҳозиргина Коутиньо жамоадошининг ерлатиб берган пасини голга айлантиришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

21. Айтганча, "Барселона" бугун ўзининг 121 йиллигини нишонламоқда. 1899 йилда асос солинган клуб бугун дунё даражасидаги грандга айланган, аммо жамоанинг сўнгги йиллардаги натижалари пасайиб кетмоқда.

18. "Осасуна" ажойиб ҳужум амалга оширди ва у зарба билан якун топди. Афсуски тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

15. Айни дамда ЛаЛига турнир жадвалига эътибор берсак, ушбу баҳс иштирокчилари қўшни ҳисобланишади. "Барселона" 14, "Осасуна" эса 15-ўринни банд қилиб туришибди.

11. ЗАРБААА! Коутиньонинг зарбаси аниқ бўлди, аммо рақиб жамоа ҳимоячилари тўпни чизиқ устидан қайтариб қолишди.

1. Учрашув бошланди.


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика