"Барселона" Ольмо борасида "еб қўйдими"?!
01 jan 12:54
News
"Барселона" Ольмо борасида "еб қўйдими"?!
Кеча тунда Ла Лига клубнинг бу борада берган апелляциясини рад этди.
Энди Дани Ольмо расман эркин агентга айланди. Агар футболчи ўзи хоҳласа шу трансфер ойнасининг ўзида бошқа клубга текинга ўтиб кетиши мумкин.
Каталонияликлар эса Ольмо бошқа жамоага кетиш ёки кетмаслигидан қатъи назар унга 2030 йилгача маошини тўлаб боришга мажбурлар. Бундан ташқари, "кўк-анорранглилар" футболчининг трансфери учун Германиянинг "Лейпциг" клубига яна 48 миллион еврони ҳам тўлаб беришлари шарт. Бу эса клубнинг 2025 йилги молиявий ҳисоботларига жиддий зарар етказади.
Айни пайтда Ольмонинг эркин агентга айланганидан муаммолар гирдобига кириб қолган Манчестер шаҳрининг икки жамоаси фойдаланиб қолмоқчи. Аммо, 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи бошқа клубга ўтиб кетадими ёки "Барселона"ни камида ёзгача кутадими, буни вақт кўрсатади.

Дани Ольмо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай пост қолдирди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments