Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  2 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  15 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади News

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади

Бугун, 10 апрель куни "Орзулар театри" деб аталмиш "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" "Барселона"ни қабул қилади.

"Қизил иблислар" "Барселона" учун Чемпионлар лигасидаги навбатдаги имтиҳон бўлиши кутилмоқда, чунки кўк-анорранглилар турнирда чемпион бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Айни дамда испан гранди жуда яхши формада, Месси эса ҳар тур рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" аввалги босқичда ПСЖни мағлуб этган бўлсада, турнир фаворитлари сафига кирмайди. Жамоа сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Улар меҳмонда охирги марта ўз уйида "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Таркиб

"Қизил иблислар" ҳимоясида муаммолар бор. Ҳимоячилар Антонио Валенсия, Маттео Дармиан ва Эрик Байи жароҳат туфайли "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушишмайди. Маркус Рашфорд, Андер Эррера ва Неманья Матичнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Сульшер таркиб танлашда бироз қийналиши мумкин.

Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверденинг боши қотмаслиги аниқ, чунки ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳужум чизиғи вакили Усмон Дембеле ҳақида бир нарса дейиш қийин. Ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтганидан сўнг унинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ бўлади. Бундан ташқари, Рафинья Алькантара узоқ вақтдан бери жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Смоллинг, Янг, Погба, МакТоминей, Рашфорд, Лингард, Далот, Лукаку.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.


Мураббийлар фикрлари

Уле-Гуннар Сульшер: "Биз ҳали ҳам Неманья Матич ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпмиз, Андер Эррера эса майдонга тушмаса керак. Эрик Байи ва Антонио Валенсия аниқ баҳсда иштирок этмайди. Рашфорд нега бугун алоҳида шуғулланди? Унга шунчаки алоҳида машқлар керак эди. У жарима майдончаси ичида ўтказган машғулотларимизда қатнашмади. Кўрамиз, эртага у ўзини қандай ҳис қилар экан. Санчес? Бугун у жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди. Ҳозир жароҳат уни безовта қилаётгани йўқ, эртага у жамоа сафида бўлмайди".

Эрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томони - фақатгина стандарт вазиятлар эмас. Аввалги босқичдаги ПСЖ устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча куч берди. Кейинги босқичга ўтиш учун стандартларга, рақибнинг кучли томонларига эътибор беришимиз керак. Биз олдимизда бирор натижага эришиш вазифасини қўймаймиз. Меҳмонда гол уришни хоҳлаймиз. Аввалги босқичларда уйда кўпроқ гол уришга тўғри келди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Париждаги баҳс олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида жароҳатланганлар кўп эди, бироқ бу жамоага ҳалақит қилмади. Бундай ўйинларда ғалабага бўлган интилиш жароҳатлар ўрнини босиб юборади. "Юнайтед"нинг Париждаги ҳалабаси бунга оддий мисол бўлиши мумкин. Барча топ клублар ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биз ҳам шулар қаторидамиз. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам турнирда ғолиб бўлмоқчи.


Қизиқарли маълумотлар

- Бу жамоалар еврокубокларда 11 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед" 3та, "Барселона" эса 4та ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки ўйин ЧЛ финали бўлган. Иккала ўйин ҳам Каталония клуби фойдасига якунланган.

- "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди, 1та дуранг қайд этди ва 3та учрашувда ютқазди. "Барселона" эса 8та учрашувда 5та ғалабага эришиб, 3та баҳсда муроса кўчасини танлади. Мағлубият йўқ.

- Андер Эррера, Неманья Матич, Люк Шоу, Антонио Валенсия ва Эшли Янг яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги баҳсда майдонга тушишмайди.

- "Барселона" сафида Нельсон Семеду ва Серхио Бускетс сариқ карточкага илиниб турибди. Яна битта огоҳлантириш ва улар навбатдаги ўйинда майдон тушишмайди.

- Ушбу учрашувда ишлайдиган италиялик Жанлука Рокки жорий мавсум 7та халқаро ўйинларда иштирок этди. Рефери бу баҳсларда 3та қизил ва 31та сариқ карточка кўрсатган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика