ЛаЛига. "Барселона" йирик ғалабага эришди
26 sep 2021 21:05
News
ЛаЛига. "Барселона" йирик ғалабага эришди
Barcelona Memphis Depay - 6', Luuk de Jong - 14', Ansu Fati - 90' |
LaLiga . Round 7 26/09/2021, 20:15 0
:
3
Finished
|
Levante |
Stadium: Camp Nou, 35334 spectators
Referee: Isidro Diaz de Mera
"Барселона" – "Леванте" 3:0
"Камп Ноу"
Голлар: 1:0 – 6, пенальти Депай, 2:0 – 14 де Йонг, 3:0 – 90 Фати.
"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Араухо, 81), Пике, Эрик Гарсия, Дест (Лангле, 89), Бускетс, Нико Гонсалес, Гави (Демир, 81), Коутиньо (Пуч, 59), де Йонг (Фати, 81), Депай.
"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Мустафи (Робер, 77), Постиго, Клерк, Мелеро, Радоя (Мартинес, 55), Пепелу (Вукчевич, 69), Де Фрутос (Кантеро, 69), Рохер Марти, Дани Гомес (Моралес, 55).
Огоҳлантиришлар: Гави (24), Постиго (25), Пепелу (58), Клерк (86).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. ГОООЛ! ФАТИИИИ! Ансу Фати тезкор қарши ҳужум уюштирди ва икки футболчи орасида зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
81. Бир йилдан бери майдонга тушмаётган Ансу Фати қайтди. У Мингеса ўрнига баҳсга қўшилди.
80. ЗАРБААА! Де Йонг ҳаволатиб узатилган тўпга боши билан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
76. "Барселона" куч тежаш учун энди кўпроқ пасларга эътибор қаратяпти.
67. Мемфис Депай яна бир голли вазиятни кўкка совурди.
65. ДЕПАЙ! Мемфис рақиб дарвозасини жуда оддий зарба билан ишғол қилишга уринди, аммо Айтор Фернандес бундай бўлмаслигини тушунтириб қўйди.
60. "Барселона" футболчиларининг эгоистик ҳаракатлари давом этмоқда, энди Гави жамоадошига пас беришни истамади.
51. Депай икки рақибини алдаб ўтди, аммо сўнгги паллада пас бериш ўрнига дарвозага зарба йўллади. Посбон эса тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
49. ЗАРБААА! Депайнинг кучли зарбасидан сўнг Айтор Фернандес тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
-
45. ТАНАФФУС.
39. Яна бир голли вазият кўкка совурилди. Гави тўпни Де Йонгга ошириш ўрнига, ўзи зарба берди ва мақсадига эриша олмади.
33. Иккита голдан сўнг мезбон жамоа футболчилари индивидуал маҳоратларини кўрсатишга киришиб кетишди ва шу сабаб бир нечта ҳужумлар муваффақиятсиз якунланди.
25. Серхио Постиго ҳужумга ўтаётган Депайни қўлидан тортгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
24. Гави қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
22. ПИКЕЕЕ! Жерар бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллашга яқин келди, аммо рикошетлардан сўнг у тўпга тайёр эмаслиги билинди.
14. ГОООЛ! Ниҳоят... Ниҳоят Люк Де Йонг "Барселона" сафидаги дебют голини урди. Депай бошлаб берган ҳужумни унинг ҳамюрти якунлади.
10. Агар "Барселона" бугун ҳам ғалаба қозона олмаса Рональд Куманнинг клубдан кетиши янада ойдинлашади.
6. ГОООЛ! Депай ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди.
5. ПЕНАЛЬТИ! Депай рақиб жарима майдончасига ёриб кирганида уни йиқитишди.
2. "Барселона" кўк анорранг, "Леванте" эса сариқ рангли формаларда ҳаракат қиляпти.
1. Учрашув бошланди.
"Барселона" – "Леванте"
- "Камп Ноу"
- "Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Пике, Эрик Гарсия, Дест, Бускетс, Нико Гонсалес, Гави, Коутиньо, де Йонг, Депай.
- "Леванте" – Фернандес, Мирамон, Мустафи, Постиго, Клерк, Радоя, Мелеро, Пепелу, Рохер Марти, Дани Гомес, Де Фрутос.
Comments