“Барселона” Лаутаро бўйича музокараларни тўхтатди News

“Барселона” Лаутаро бўйича музокараларни тўхтатди

Бу ҳақида “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу маълум қилди.

“Олдинда турган трансфер ойнаси умуман бошқача бўлади. Катта клублар ҳам иқтисодий муаммоларга дуч келган. Аммо “Барселона” ҳар доим бозорда сезиларли даражада иштирок этади. Лаутаро билан музокаралар эса вақтинча тўхтатилган. “Интер” вакиллари билан бир неча ҳафта илгари суҳбатлаштик. Энди биз вазиятни баҳолаймиз”, — дейди Бартомеу.

Маълумот учун, Лаутаро Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 38 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди. Унинг “Интер” билан шартномаси 2023 йилга қадар амалда бўлади. Унинг шартномасидаги товон пули эса 111 млн еврони ташкил қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика