«Барселона» Ла Лигада ноёб рекорд ўрнатди News

«Барселона» Ла Лигада ноёб рекорд ўрнатди

Испания чемпионати 26-турида “Барселона” сафарда “Осасуна”дан устун келди.

Памплонадаги “Эль-Садр” стадионида кечган баҳсла каталонияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларни Жорди Альба ва Илаш Мориба киритди.

Gracenote Live хабарига кўра, Испания чемпионатлари тарихида илк марта “Барселона” сафида 19 ёшга тўлмаган уч нафар футболчи жорий мавсумнинг ўзида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. “Осасуна”га қарши баҳсда иккинчи голни киритган Мориба эндигина 18 баҳорни қарши олган. Бунгача Педри (18 ёш) ва Ансу Фати (17 ёш) Куман жамоаси таркибида гол уришга эришганди.

“Барселона” Ла Лига турнир жадвалида 56 очко жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда. Жадвални эса 58 очко тўплаган “Атлетико” бошқариб бормоқда.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика