"Барселона" Коутиньони сотиб юбормоқчи. Клубга пул керак
19 apr 2020 17:10
News
"Барселона" Коутиньони сотиб юбормоқчи. Клубга пул керак
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Испания клубида қолишга яқин турибди.
Каталонияликлар Коутиньони сотиб юбориб, Неймар (ПСЖ) ёки Лаутаро Мартинес ("Интер")дан бирини таркибга олиб келиш учун маблағ тўплаб олмоқчи бўлишмоқда. Айни дамда бразилияликнинг хизматларига АПЛ клубларидан, "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Айнан Англия клублари "Барселона" сўраган маблағни тўлай олишлари мумкин.
Олдинроқ Филиппе ҳам АПЛга қайтишга тайёрлигини, бироқ бунга қадар "Манчестер Юнайтед"дан тушган таклифга рад жавобини берганини айтиб ўтганди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments