Latest news

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур News

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур

Голландия суди adidas ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ўртасидаги ишни спорт кийими ишлаб чиқарувчи компания фойдасига якунлади.

Adidas футболчини шартнома шартларини бузгани учун судга берган эди. 2013 йилда Рафинья компания билан 5 йиллик битим имзолаган.

Ёзда ушбу келишув якунига етди, аммо adidas футболчи вакили билан боғлана олмади ва автоматик равишда битимни узайтирди. Рафинья эса улар билан боғланишмаганини маълум қилди.

Футболчи шартномани узайтиришни истамаганди, чунки жароҳат олган йилларда (2015-2017) компания уни етарли даражада қўллаб-қувватламаган экан.

Бироқ adidas билан тузилган битимда келишувни автоматик 5 йилга узайтириш банди бор эди.

Рафинья мавсумнинг катта қисмини Mizuno бутсаларида ўтказди, бундан ғазабланган adidas футболчини судга берди.

Суд қарорига кўра, Рафинья ҳар ўйинда ушбу компания бутсаларида тўп тепади ёки шартномани ҳар сафар бузгани учун 10 минг евродан жарима тўлайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика