"Барселона" футболчилар учун янги қоидаларни тақдим қилди
12 jan 2020 11:25
News
"Барселона" футболчилар учун янги қоидаларни тақдим қилди
"Барселона" раҳбарияти футболчилар ўз эътиборини футболга кўпроқ эътибор қаратишларини истамоқда.
"ABC" хабарига кўра, энди футболчилар футболга тааллуқли бўлмаган жойларга бориш олдидан раҳбариятдан махсус руҳсатнома олишлари керак бўлади. Шунингдек, футболчилар машғулот базасида ҳамда ўйин вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари тақиқланади. Ундан ташқари, футболчилар аҳоли кўп жойларда бошқалар билан расмга тушиш ҳам мумкин эмас. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, раҳбарият интервью ҳамда ижтимоий тармоқларда клубнинг техник, спорт ҳамда ижтимоий ишлари бўйича изох бермаслигини маслаҳат беришмоқда.
Қайд этилишича, ушбу қоидалар "Андорра" клуби эгаси, "Девис" кубоги ташкилотчиларидан бири ва яна бир қанча лойиҳаларда қатнашаётган Жерар Пике сабабли ўрнатилмоқда.
Link :
Source : ABC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments