"Барселона" Фатининг қолишини истайди
28 mar 2023 19:13
News
"Барселона" Фатининг қолишини истайди
Каталония клуби футболчи Ансу Фати ёздан кейин ҳам жамоа учун ўйнашини хоҳлайди.
Ёш ҳужумчи "Камп Ноу"да эътибордан четда қолганидан кейин келажаги борасида ўйлай бошлади.
Тиззасидан олган жароҳат билан курашган Фатининг отаси Бори билан учрашувда клуб раҳбарлари 20 ёш футболчининг "Барса"да фаолиятини давом эттиришини исташларини яна бир бор таъкидладилар.
Каталония клуби тарбияланувчиси бўлган Ансу испан клуби билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномага эга. Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандеснинг ҳужумчилар борасидаги танловида бешинчи бўлиб қолган футболчининг агенти Ансунинг бош мақсади "Камп Ноу"да муваффақият қозониш бўлса-да, Премьер-лигадан номзодларни ўрганиб чиқмоқда.
Инглиз клублари орасида "Манчестер Юнайтед" Фатининг ҳолтини кузатувга олган.
Link :
Source : Sports.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments