Latest news

17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  1 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5

"Барселона" Энтони Элангани ижарага олмоқчи News

"Барселона" Энтони Элангани ижарага олмоқчи

Каталония клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Энтони Элангани ижарага олишга қизиқиб қолди.

"Кўк-анорранглилар" инглиз клуби ҳужумчисини трансфер ойнаси ёпилгунича ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Клуб Мемфис Депай "Атлетико"га қўйиб юборилганидан кейин яна жамоага ҳужумчи олиш масаласини муҳокама қилмоқда. Сабаби Усман Дембеле жароҳат олгани туфайли 5 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлган эди. Трансферлар даври тугагунга қадар марказий яримҳимоя позициясини ҳам бир ўйинчига бойитиш кўзда тутилган. Бироқ испан клуби учун ҳозирча бирор ҳужумчини жалб қилиш устувор бўлиб қолмоқда. 

Ўтган мавсумда "қизил иблислар" орасидан ёриб чиқиб ўтган мавсумда ажойиб ҳаркатланган Эланга ҳозирда Эрик тен Ҳаг жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Маълум қилинишича, МЮ Швеция терма жамоаси вакили учун 10 дан ортиқ таклифлар оган. Унга қизиқиш билдиргна клублар орасида "Боруссия" Дортмунд, ПСВ ва "Эвертон" жамоаларини кўриш мумкин. Ҳозирча манкунианлар футболчини қўйиб юбориш борасида аниқ қарорга кела олмаяпти. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика