"Барселона" "Челси" ўйинчисининг трансфери устида ишламоқда
11 aug 00:40
News
"Барселона" "Челси" ўйинчисининг трансфери устида ишламоқда
"Барселона" "Челси" ярим ҳимоячиси Кэрни Чуквуэмеки билан шартнома имзолаши мумкин.
Каталония клуби аллақачон лондонликлар ва 20 ёшли англияликнинг агенти билан алоқада. Қайд этилишича, футболчининг ўзи "Барселона"га ўтиш учун очиқ.
Чуквуэмекининг "Челси" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 15 млн еврога баҳоламоқда.
Чуквуэмеки ўтган мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : Sport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments