"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
07 sep 14:37
News
"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Барселона" келаси йил Жонатан Та ва Йозуа Киммихлар билан шартнома имзоламоқчи.
Иккала футболчининг клублари билан шартномаси 2025 йилда якунига етади. "Байер" ҳимоячиси келишувни узайтирмаслиги ҳақида интервью беришга улгурди.
"Барселона" Тани келаси ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бу ҳақида унинг агентига маълум қилди. Каталонияликлар немис футболчисини шу йилда сотиб олмоқчи эди, аммо келиша олишмади.
"Блауграна" Киммихга ҳам қизиқиш билдирмоқда. У ҳам келаси йил ёзда эркин агентга айланади. Мюнхенликлар у билан келишувни узайтирмоқчи, бироқ футболчининг ўзи фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments