Latest news

08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  2 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  1 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  153 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  7 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  14 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11

"Барселона" "Бавария"дан аламини олди News

"Барселона" "Бавария"дан аламини олди

"Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.



"Барселона" - "Бавария" 3:0

Голлар:  1:0 – 77 Месси, 2:0 – 80 Месси, 3:0 – 90 Неймар.

Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано (Бартра, 89), Альба, Ракитич (Хави, 82), Бускетс, Иньеста (Рафинья, 87), Месси, Суарес, Неймар.

Бавария – Нойер, Бенатия, Боатенг, Рафинья, Алькантара, Лам, Хаби Алонсо, Бернат, Мюллер (Гетце, 79), Швайнштайгер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар:   Хаби Алонсо (35), Дани Алвес (46), Бенатия (52), Бернат (56), Пике (66), Неймар (69).



90+4. ГООООЛЛЛ!!!!!!! НЕЙМАРРРР!!!!!!! Бразилиялик жаҳон чемпионатидаги мағлубияти учун германияликни жазолади!


90. Рицоли ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди


85. "Камп Ноу" куйлаяти ва қарсак чаляпти.


84. СУАРЕССС!!!!! Луис Суарес ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо ва яна аммо сўзи бизга қаршилик қилмоқда.


80. МЕССИИИ!!!!! ГОООООЛЛ!!!! Нималар қиляпти МЕсси! У ерликми ёки ўзга сайёралик? Лео ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб Боатенгни алдади ва юмшоқ зарба билан тўпни Нойер устидан ташлаб қўйди. БАРАКАЛЛА!


79. Ўзгариш. Мюллер ўрнига Гётце.


78. Алвес тўпни Мессига ташлаб берди, Лео эса тўпни чап оёғига тўғирлаб дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. ГОЛ!


77. ГОООЛЛЛЛ!!!!!! МЕСССИИИИ!!!!!!!!!!!! ЛЕО ҚОЙИЛ! Лионель Месси ўзининг еврокубоклардаги 100 учрашувида 76 голини урди.


71. "Бавария" тактик жиҳатдан жуда яхши ҳаракат қилмоқда. "Барселона" гол уриш истагида жуда шошяпти ва хатоларга йўл қўймоқда.


70. "Барселона" ҳужумга ўтишда тартибсиз ўйнаяпти ва "Бавария" тўпга эгалик қилиш бўйича олдинга чиқиб олди.


67. Бускетс хавфни бартараф этди.


66. ПИКЕ икки оёғи билан Роберт Левандовскини тўхтатиб қолди. Сариқ карточка. Меҳмонларда гол уриш учун қулай имконият.


61. НЕЙМАРРРРРР!!!!! Месси Алвес орқали ҳимоядан чиқиб кетди ва тўпни Неймарга ташлаб берди. Кутилмаганда Нойер ўз дарвозасини ташлаб, тўпга Неймардан олдин чиқди ва гол бўлишига йўл қўймади.


57. МЕССИИ!!! Лео ўнг қанотдан майдон маркази томон интилиб тўпни Неймарга оширди, бразилиялик эса тўпни яна Мессига қайтарди. Аргентина терма жамоаси сардорининг зарбасини Нойер ушлаб олди.


56. Бернат Мессини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.


55. Мюллер ўйиндан ташқари ҳолатда.


51. Бугун "Бавария" иложи борича ўз дарвозасини қуруқ сақлашга ҳаракат қилмоқда. Агар мезбонлар имкониятларни кўкка совуришда давом этса, меҳмонлар ўз вазифасини уддалайди.


48. "Барселона" бурчак тўпини бартараф этиб, қарши ҳужумга ўтди. Алвес эса тўпни олдинроқ ташлашни эплай олмади.


Тўп қаршисида Хаби Алонсо. Алонсонинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

47. Дани Алвес ўз жарима майдончаси чизиғи устида Левндовскини йиқитди. Пенальти эмас, аммо хавфли стандарт.


46.Иккинчи бўлим бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда ва иккинчи бўлимда ҳам чиройли ўйин кўришга умид қиламиз.


45. Биринчи бўлим якунланди.


44. "Барселона" ҳужумга ўтишда шошиб қоляпти ва тўп рақиб жамоага ўтим кетмоқда.


40. РАКИТИЧ! Ракитич Азар услубида Нойер дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ.


37.  Ракитич Хаби Алонсога нисбатан қўполлик ишлатди. Нойер эса ҳакамга эътироз билдиряпти.


Мессининг зарбасини Нойер "ўқиди".

36. Месси ва Неймар жарима тўпи қаршисида


35. Сариқ карточка. Хаби Алонсо ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди.


28. Ушбу учрашув рус тилида ҳам сайтимиз орқали матнли трансляция қилинмоқда.


27. СУАРЕСС!!! Бурчакдан етказиб берилган тўпни Суарес бош билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.


26. "Барселона"нинг ажабтовур триоси рақиб ҳимоясини титратишда давом этяпти. "Бавария" эса бир амаллаб ҳужумларни бартараф этмоқда.


25. "Барселона" ҳужумлар сони бўйича рақибни ортда қолдиришяпти


21. МЕССИ! Лионель ўз услубида Нойер дарвозасига зарба берди, бироз ноаниқ.


20. 20 дақиқа ичида иккала жамоада ҳам гол уриш учун имконият бўлди.


18. ЛЕВАНДОВСКИ!!!! Ниқобли ҳужумчи ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозани тўғирлай олмади.


16. Неймар ҳам қулай имкониятни қўлдан бой берди.


12. ЛУИС СУАРЕССС!!!!! Уругвайлик футболчи бирга бир вазиятда Нойерни мағлуб эта олмади.

11. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.

0. Учрашув бошланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика