"Барселона" 7 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
15 nov 2022 18:32
News
"Барселона" 7 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби бир йўла 7 нафар футболчи билан келишувни узайтиришни режалаштирган.
Буни "Mundo Deportivo" маълум қилди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Усмон Дембеле, Алекс Бальде, Иньяки Пенья, Сержи Роберто, Маркос Алонсо, Эктор Бельерин ва Серхио Бускетс учун янги меҳнат шартномаларини тайёрлаган.
Шу билан бирга, ОАВда анчадан буён Бускетснинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалаётганини таъкидлаш жоиз. Гўёки тажрибали испаниялик футболчи фаолиятини MLS'да давом эттирмоқчи.
Испания чемпионати 14-туридан сўнг Хави Эрнандес шогирдлари 37 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб туришибди. "Барселона" "Реал"дан икки очко олдинда.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments