"Барса" Мессининг ҳозирги маошини пасайтиришга қарор қилди. Бартомеу бу ҳақда ўйинчига хабар беради News

"Барса" Мессининг ҳозирги маошини пасайтиришга қарор қилди. Бартомеу бу ҳақда ўйинчига хабар беради

"Барселона" жамоа сардори Лионель Мессининг маошини қисқартирмоқчи.

"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу тез орада ҳозирги шартномаси бўйича маошни туширишини Леога айтишга мажбур бўлади.

Месси "Барселона"да ойига 8,5 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли аргентиналик футболчининг "Барса" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Томонлар ҳали битимни узайтириш борасида музокараларни бошлашмади.

Месси жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 20та ассист қайд этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика