"Барса" Месси билан шартнома имзоланганини эртага эълон қилмоқчи - Лапортанинг туғилган кунида
28 jun 2021 13:51
News
"Барса" Месси билан шартнома имзоланганини эртага эълон қилмоқчи - Лапортанинг туғилган кунида
"Барселона" жамоа сардори Лионель Месси билан янги шартнома имзолашга яқин.
Каталония клуби янги битимни 30 июнга қадар эълон қилмоқчи, сабаб "Барса" президенти Жоан Лапорта аргентиналикнинг бир дақиқа ҳам эркин агент мақомида бўлишини хоҳламаяпти.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган.
Лапорта янги битимни 24 июнда (Месси ўша куни 34 ёшни қаршилаганди) эълон қилмоқчи эди, аммо бунга эришилмади. Лапорта энди 29 июньда, яъни ўз туғилган кунида буни эълон қилмоқчи.
Агар "Барса" янги битимни 30 июнга қадар эълон қилмаса, бу испан мухлислари учун қатти зарба бўлади деб ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барса" билан янги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments