Latest news

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби! News

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби!

5-22 март кунлари Фарғонада анъанвий тарзда ўтказиб келинадиган “Наврўз Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди.

Бу йилги турнирда 16 та жамоа тўрт минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боришди. Учрашувлар Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ўтказилди. Ўз минтақаларида биринчи ўринни қўлга киритган – “Баркамол авлод”, “Тошлоқ”, “Қўқон-1912” ва “Олтиариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финал ва финал учрашувларига Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Марказий” стадион) мезбонлик қилди.

Биринчи ярим финалда – “Қўқон-1912” – “Тошлоқ” жамоалари куч синашишди. Ушбу беллашувда тошлоқликлар рақибларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Иккинчи финалчи номи – “Баркамол авлод” – “Олтиариқ” учрашувидан кейин маълум бўлди. Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган - “Баркамол авлод” 2:1 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.

22 март куни мусобақа ғолиби аниқланди. “Баркамол авлод”-“Тошлоқ” учрашуви кескин ва муросасиз тарзда кечди. Ўйинда “Баркамол авлод” вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин эгасига айланишди.

Мусобақа якунига етгач, одатга кўра, ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ушбу турнир Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти футбол федерацияси ходимлари томонидан юқори савияда ташкил этилганини эътироф этиш лозим.

Аброр Деҳқонов

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика