Latest news

16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  2 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  0 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  2 15:22Ўзбекистон "Mirabror Usmanov Cup-2024"да Тожикистонни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:56Беллингемнинг "Ливерпул"даги дўсти кейинги йил "Реал"га ўтади  2 14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:37Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор  0 12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  3 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  2 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  10 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  11 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0

Барчаси ПСЖ - "Реал Мадрид" тўқнашуви ҳақида News

Барчаси ПСЖ - "Реал Мадрид" тўқнашуви ҳақида

Бугун ЕЧЛ 1/8 жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

Тарих ва фактлар: “Реал” ва ПСЖ

Европа футбол грандлари ўртасидаги баҳс бугун “Парк-де-Пренс” стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда “Реал” ўз уйида анчагина ишончли ғалабага эришганди. Лекин араб шайхларининг миллионларини кўрдим демай совураётган ПСЖ ҳам осонликча таслим бўлмаслиги турган гап.

• “Реал” “Н” гуруҳида “Тоттенхэм”дан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди. Қизиқ, ўтган мавсумда ҳам мадридликлар гуруҳда иккинчи бўлиб, якунда чемпионликни қўлга киритгандилар. ПСЖ эса бошланғич бешта турда ғалаба қозониб, “Бавария”га имконият қолдирмади ва сўнгги турда германияликлар ўзаро ўйинда ғалаба қозонганига қарамай, французларни биринчи поғонадан тушириб юборишнинг иложи бўлмади.

• “Реал” сўнгги 7 мавсумкамида ярим финалгача етиб борган. Парижликлар эса ҳали ўтган йилги Испанияда ўтган драматик ўйинни унутганларича йўқ. Унаи Эмери жамоасига “Барселона” “қақшатқич” зарба берганини барча яхши эслайди. Айнан каталонияликлар Париж жамоасининг еврокубоклардаги сўнгги испан рақиби бўлиб турганди. Энди мана “Реал”.

Аввалги учрашувлар

• “Реал” ва ПСЖ 2015/16 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан сўнг, ҳали учрашмаган эди. Парижда 0:0 ҳисобдаги дурранг натижа қайд этилган бўлса, Мадридда мезбонлар 35-дақиқада Начо томонидан урилан гол эвазига ғалабага эришганлар. Испан клуби ўшанда французларни икки очкога ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганди.

• 3 сентябрь 2015 йил “Сантьяго Бернабеу” стадионида жамоалар қуйидаги таркибда ўйнаган:

“Реал”: Навас, Данило, Рамос, Варан, Марсело (Начо 33), Модрич, Каземиро, Кроос, Хесе (Васкес 63), Роналду, Иско (Ковачич 82).

ПСЖ: Трапп, Орье, Тьяго Силва, Давид Луис, Максвелл, Верратти (Рабьо 17), Мотта, Матюйди (Лукас 75), Ди Мария, Ибрагимович, Кавани.

• ПСЖ клуби “Реал”ни кетма-кет икки йил еврокубокдан чиқариб юборган: 1992/93 йилги УЕФА Кубоги чорак финалида — (меҳмонда 1:3, уйда 4:1) ва 1993/94 йилги Кубок эгалари Кубоги чорак финалида (меҳмонда 1:0, уйда 1:1).

• 3 марта 1994 йил биринчи раундда Джордж Веа голи ҳаммасини ҳал қилиб қўйди.Артур Жорж шогирдлари Висенте дель Боске бошлиқ мадридликларни кичик ҳисобда мағлуб этишган. Ўша ўйин “қаймоқранглилар” учун тарихдаги ягона мағлубият бўлиб турибди.

Қарама-қаршиликлар тарихи

“Реал”
• “Реал”кетма-кет 8-йил чорак финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга. Мадридликларнинг 1/8 финал босқичидаги кўрсаткичи: 8 ғалаба, 6 мағлубият. Эътиборлиси "Реал" шу босқичда олти марта кетма-кет мағлуб бўлган ва мусобақани тарк этишга мажбур бўлган (2005 - 2010 йиллар).

2017 йилдаги жамоа
• Ўтган мавсум 1/8 финал босқичида “Реал” ҳар икки ўйинда ҳам “Наполи”ни бир хил (3:1) ҳисобда мағлуб этган. Бу йил ҳам дастлабки ўйин 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди, жавоб ўйини нима бўлишини бугун тунда билиб оламиз.

• “Қироллик клуби”нинг Франция клублари билан бўлган қарама-қаршилигида 10 ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти (7 ғалаба, 3 дурранг). Сўнги бор мадридликлар 2010 йилда 1/8 финалида сафарда минимал ҳисобда “Лион”га имкониятни бой берган.

• “Реал” французларга қарши охирги 6 ўйинда 13 бор рақиб дарвозасини нишонга олиб, бор йўғи бир бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.


Пари Сен-Жермен
• ПСЖ қаторасига олтинчи бор 1/8 финал босқичида иштирок этмоқда. Дастлабки тўрт урунишда жамоа кейинги босқичга ўтган. 2017 йилда эса мағлубият аламини тотиб кўришгани кўпчиликнинг ёдида бўлса ажаб эмас.

• Бир йил аввал ПСЖ “Парк-де-Пренс”да “Барселона”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган, аммо меҳмонда 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган ва мусобақани тарк этган. Ўша ўйинда голли пасдан ташқари дубль қайд этган Неймар шубҳасиз бош роллардан бирини ўйнаган. Бугунги кунда у “Пари Сен-Жермен” шарафини ҳимоя қилмоқда, аммо бугунги ўйинда бразилиялик жамоасига ёрдам бера олмайди.

• Гуруҳ босқичи сўнги турида “Бавария”га қарши учрашувдаги мағлубият (1:3) сабаб ПСЖ гуруҳдаги барча ўйинларда зафар қучиш имконини бермади. Шундай бўлса ҳам, парижликлар 25 бор гол уриб, самарадорлик борасида рекорд ўрнатишга муваффақ бўлдилар.

Мураббийлар ва ўйинчилар ўртасидаги боғлиқлик

• Зидан “Бордо”ва“Ювентус” таркибида 4 маротаба ПСЖ клубига қарши ўйнаган. Ушбу клубга қарши баҳсларда унинг жамоаси икки бор зафар қучган, бир марта дурранг натижага эришган ва бир маротаба мағлуб бўлган.

• Эмери “Толедо” таркибида икки бор “Реал” ва “Кастилья” жамоаларига қарши ўйнаган ва иккисида ҳам ғалаба қозонган. “Альмерия”, “Севилья” ва “Валенсия” мураббийи сифатида 20 маротаба “Реал”га қарши ўйнаган ва бор йўғи 5 бор ғалаба қозонган (14та мағлубият ва 1та дурранг). 2014 йилги УЭФА Суперкубогида “Севилья” жамоаси мадридликларга 0:2 ҳисоб билан енгилди.   

•Анхель Ди Мария 2010 йилдан 2015 йилга қадар “Реал” таркибида 124та ўйинда иштирок этиб, 22та гол урган. 2014 йилда “Қироллик клуби” 10-марта Чемпионлар Лигаси бош совринига сазовор бўлган. Аргентиналик эса ўша “Атлетико”га қарши бўлиб ўтган финал ўйинида энг яхши ўйинчи деб эълон қилинган.

• Дани Алвес “Ювентус” таркибида “Реал”га қарши баҳсда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.

• Юлиан Дракслер “Вольфсбург” таркибида 2015/16 йилги мавсум чорак финал биринчи баҳсида майдонга тушган. Ўйин 2:0 ҳисобида “Реал” ғалабаси билан якунланган.

• Рафаэль Варан “Ланс” таркибида дебют учрашувини сафарда айнан ПСЖга қарши ўтказган. 2011 йил январда бўлган ўйинда унинг жамоаси 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраган. Иккинчи давра ўйинида Варан жамоасига ПСЖ билан баҳсда муносиб ўйин кўрсатиб, дурранг (0:0) натижага эришишда ёрдам берган. 

• Карим Бензема “Лион” таркибида ПСЖга қарши 7та ўйинда майдонга тушган. Карим ўша учрашувларнинг 4тасида зафар қучган, 2 бор дурранг натижани қайд этиб, 1 маротаба мағлубиятга учраган. 2008 йил май ойида лионликлар Франция Кубогида парижликларни 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган.  


Терма жамоадаги шериклар:

Каземиро, Марсело, Тьяго Силва, Маркиньос, Дани Алвес ва Неймар (Бразилия)

Рафаэль Варан, Лайвен Кюрзава, Адриан Рабьо, Килиан Мбаппе ва Лассана Диарра (Франция)

Тони Кроос, Кевин Трапп ва Юлиан Дракслер (Германия)


Бирга ўйнаганлар:

Серхио Рамос ва Дани Алвес (“Севилья” 2003-2005)


Францияда ўйнаганлар:

Карим Бензема (“Лион” 2005-09)

Рафаэль Варан (“Ланс” 2010/11)


Испанияда ўйнаганлар:

Юри Берчиче (“Вальядолид” 2009/10, “Реал Юнион” 2010-12, “Эйбар” 2012-14, “Реал Сосьедад” 2014-17)

Неймар (“Барселона” 2013-17)

Альфонс Ареола (“Вильяреал” 2015/16)

Дани Алвес (“Севилья” 2002-08, “Барселона” 2008-16)

Тьяго Мотта (“Барселона” 2001-07, “Атлетико” 2007/08).



Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика