Latest news

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи! News

Барчаси жонли, "Лужники"дан "CA"нинг репортажи!

Финалга тайёрмисиз? "Лужники" бу кунни неча йиллар давомида кутмади дейсиз. Россия пойтахти финал учун Марказий стадионни 100% тайёр ҳолатга келтирган.

Буни барчасини қалам тебратиб ифода қилиб бериш қийин. Шундай бўлсада, озроқ ахборот билан суратларни тақдим этишга ҳаракат қиламан. Кеча 3-ўрин учун баҳс якунига етгач автобусда Санкет-Петербург - Москва йўналиши билан манзилимга етиб келдим. Москва вақти билан соат 13:00да устоз, Анвар ака Илёсов билан стадионга кирдик. Медиа чипталарни олганимиздан сўнг, ишга киришдик. 

Айни пайтда медиа марказда 1000 нафардан зиёд ОАВ вакиллари иш олиб бораяптилар. ЖЧда жамоалари йўқ жуда кўплаб давлатларнинг телевидениясидан камера кўтариб юрган мухбирларни кўрасиз. Улар фақат ўйинлар билан чекланиб қолмаяптилар. Атрофдаги қизиқарли воқеаларни ҳам ёритиб бораяптилар. 

Жанубий америкаликларга қойил қолмай иложи йўқ. Аргентина, Бразилия ва Уругвай терма жамоалари аллақачон мундиални тарк этган бўлсаларда, бошқа давлат вакилларидан ташқари буларнинг мухлислари ҳали ҳамон Москва кўчаларида байрам қилиб юришибди. Тўғри, уларнинг аксарияти чипталарни сотиб уйга равона бўлганлар. Аммо айнан ЖЧ учун меҳнат таътилини олганлар, ўзлари учун байрам қилишда давом этадилар. 

Стадионда "Coca Cola", "Smartwater" ва "Bud" 0 градусдаги пиводан бошқа ичимлик йўқ. Бу ичимликларни бозори чаққон. Нархлар ҳам арзон эмас, 10 долларгача. Чипта топа олмай хуноб бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Ташқарида 2000 АШҚ долларигача чипталарни кўришингиз мумкин. Пули борга не ғам?



"Лужнии" стадиони финал олдидан турли миллатларга тўлган. Ўзимизникилардан тортиб, ер шарининг бир чеккасидан ҳам мухлислар ташриф буюрганлар. Бу ҳақда қисқача видео роликни кўчириб олиш орқали томоша қилинг - ВИДЕО

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика