Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Барча бирдек эътиборда! News

Барча бирдек эътиборда!

Ноябрь ойининг илк кунларида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фонди «Бунёдкор» футбол клуби билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Меҳрибонлик уйлари ўртасида турнир ўтказди.

«Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтган мусобақада пойтахтимиздаги 21, 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар, Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси иштирок этди. Саккиз жамоа икки гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ва 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари жамоалари ярим финалга йўл олишди. 

Финал йўлланмаси учун курашда рақибларидан устун келган 22 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чемпионлик учун курашган бўлса, андижонлик болалар 30-сон Меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган тенгқурлари билан куч синашди. Қизиқарли учрашувлардан сўнг андижонлик меҳмонлар учинчи ўринни ўзиники қилган бўлса, биринчи ўрин 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари насиб қилди. 

Мазкур турнирни ташкил қилиниши, ўтказилишида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фондининг Ҳарбий-спорт гуруҳлари кординатори Полихрониди Илья Петрович жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш ўринли.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика