Latest news

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  2 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

“Бақалоқлар” тўртлиги News

“Бақалоқлар” тўртлиги

Дунёда кўпчилик Криштиану Роналдуга ўхшаб бўйи узун, тетик футболчи бўлишни хоҳлайди.
Лекин бундай фигура ҳаммага ҳам берилавермайди. Буни қарангки, футболда ном қозониш учун ўйинчининг гавдаси қиличдек силлиқ бўлиши шарт эмас экан. Футболда ҳатто “бақалоқ” бўлиб ҳам танилиш мумкин. Қуйида шундай “бақалоқлар” тўртлигини келтириб ўтамиз.



АДРИАНО. Ўз вақтида “Парма”, “Интер” сингари клубларда тўп тепган Адриано ўзининг бесунақай гавдасига қарамай, ҳужумда чиройли ўйин намойиш этарди. Унинг чап оёқда берадиган кучли зарбалари дарвозабон учун айни бошоғриқ эди.


АИЛТОН. Аилтон Германия чемпионатида ўйнаб юрган кезлари мухлислар унга “танк” деб лақаб қўйишганди. Қизиғи, Аилтон ҳам “семиз” бўлишига қарамай, “Шальке 04” сафида 169та ўйинда майдонга тушиб, 88та гол урган.  


ДИЕГО МАРАДОНА. Диего футболчилик даврида унчалик “бақалоқ” бўлмаган. Уни кўпроқ лўмбиллаган десак ярашади. Гиёҳванд моддаларга ўралашиб қолгач, Марадона ўз танасини бошқаролмай қолди. Натижада семириб кетди-қўйди.


РОНАЛДО. Бразилиялик “сўйлоқ”қа гап бўлиши мумкин эмас. Роналдо ҳар доим хуштаъм овқатларни ва турли зиёфатларни яхши кўрган. Аммо ўйинларда гол уришниям қойиллатган. Кетма-кет жароҳатлар уни анча қийнаб қўйди ва 2011 йил “феномен” фаолиятини тугатишга мажбур бўлди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика