Балотелли суратчини урганликда айбланмоқда
25 feb 2014 10:35
News
Балотелли суратчини урганликда айбланмоқда
“Милан” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли Генуядаги тунги клубларнинг бирида суратчини урганликда айбланмоқда.
“Сампдория”га қарши ўйин арафасида 23 ёшли ўйинчи ресторанда тушлик қилишга борган. У ерда мухбирлардан бири футболчини суратга олган. Шундан сўнг Балотелли тунги клубга келган, бироқ у ерда ҳам ўша мухбир уни суратга олишни давом эттирган. Бу ҳолатга чидолмаган Балотелли, суратчини урган.
Мазкур ишга полиция аралашганидан сўнг эса Балотелли ўз қилмишини тан олмаган, деб хабар беради Corriere dello Sport.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments