Балотелли: “Кулиш учун бошқа аҳмоқни топинг”
25 jun 2014 19:35
News
Балотелли: “Кулиш учун бошқа аҳмоқни топинг”
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли, ўз номига ёғилаётган танқидларга ўзининг расмий твиттер саҳифасида жавоб берди.
“Мен Марио Балотелли, 23 ёшдаман ва италиялик бўлишим – бу менинг танловим эмас. Италияда туғилиб, ўсганман. Мен мундиалда иштирок этмоқчи эдим, шунинг учун ҳам ҳозир ўзимдан ҳафаман. Ҳа сизлар ҳақсиз, мен Коста-Рика билан учрашувда гол уришим мумкин эди. Хўш давоми нима? Муаммо нимада? Бу сафар мен ўзимни ҳафа қилдириб қўймайман, чунки Италия терма жамоасида боримни бериб ўйнадим ва хатоларга йўл қўймадим. Шу сабабли кулиш учун бошқа аҳмоқни топинглар.
Балотеллининг виждони тоза ва мен бошимни кўтариб юра оламан, келажакда бундан ҳам кучли бўламан. Мен сизларнинг мамлакатингизда ўйнаганимдан фахрланаман. Ёки сизнингча мен италиялик эмасманми. Африкаликлар барча айбни ўз оға-иниларига юкламайди. Ҳеч қачон. Шунинг учун биз қора танлилар, бизни шундай атайсизларку, анча олдиндамиз. Шармандалик – бу гол ура олмаган, секин ёки тез ишлаган эмас. Шармандалик – бу бошқа нарса. Тўғрими, ҳақиқий италияликлар?” – деб ёзади Балотелли.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments