Latest news

22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  0 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:54"Ал Ҳилол" - "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда, Неймар эса захирада  2 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 21:00"Ал Аҳли" - "Ал Шорта"  0 21:00Элит ОЧЛ. "Персеполис" - "Ал Гарафа"  4 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  3 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  54 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Балотелли коронавирус туфайли Италия чемпионатини тўхтатиш кераклигини айтмоқда News

Балотелли коронавирус туфайли Италия чемпионатини тўхтатиш кераклигини айтмоқда

“Брешия” клубининг 29 ёшли италиялик форварди Марио Балотелли Италия футбол ассоциация вакилларидан бирининг А серия баҳсларини мухлисларсиз ўтказмаслик ва уларни футболдан завқ олишларини чекламасликлари ҳақидаги фикрларига ўз муносабатини билдирди.

“Пул бизнинг соғлигимиздан юқори турмайди. Уйқудан кўзни очайлик. Мен футболни сизданда яхшироқ кўраман. Аммо майдонга тушиш учун автобус, поезд, самолётда сафарга чиқишим, меҳмонхонада тунаб қолишим ва ҳар қандай ҳолатда ҳам иш жараёнида турли инсонлар билан мулоқотда бўламан. Лаънати коронавирус туфайли фарзандларим билан кўриша олмаяпман. Чунки улар Ломбардияда яшашмайди. Бу ҳолат мени асабийлаштирмоқда ва қайғуга солмоқда.

Деярли ҳар куни мен билан кўришадиган онам мен орқали жабр чекишини истамайман. У менинг ёшимдек ёш эмас. Лекин у футболни ҳамма қатори севади. Мен вирусга чалинишни истамайман. Керак эмас. Кимнидир ҳайратда қолдириш  керакми? Ёки футболга келган инсонлар соғликларини хавф остига солишлари керакми? Кулгуга қолманг! Соғлик билан ҳазиллашиб бўлмайди”, дея футолчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football-Italia.


 
Нашр маълумотларига кўра, ушбу вирус туфайли Италияда мураккаб вазият юзага келган. Айниқса, Ломбардияда 5000 нафар кишида вирус аломатлари аниқланган. Айни пайтда Италияда коронавирус туфайли 233 нафар киши оламдан кўз юмгани аниқланган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика