Балотелли: “Карантиннинг илк кунларида картон қоғозини едим”
14 may 2020 00:30
News
Балотелли: “Карантиннинг илк кунларида картон қоғозини едим”
“Брешия” форвард Марио Балотелли уй карантини эълон қилинган дастлабки муддатни қандай ўтказганини эсга олди.
“Агар ҳозир менга тўпни берсангиз, илк урунишдаёқ уни бўй сундира олмайман. Охирги 2 ҳафтада ақлдан оздим, боиси ёлғиз қолгандим. Қизим Неаполда, ўғлим эса Цюрихда. Онамнинг ёши ўтган ва ҳимояга муҳтож. Ака-укаларим фарзандлари билан карантинда, шу туфайли бир ўзим қолдим.
Югуриш йўлакчасисиз, одатдагидек машқ қилиш қийин. Рухсат тегмаган бўлса-да, бироз югуриш учун уйим яқинидаги паркка чиқдим.
Дастлабки, уч кун давомида картон қоғозини едим ва девор бўлакларини тишламоқчи бўлдим, чунки қандай овқат тайёрлашни билмасдим. Яхшиямки, овқатга буюртма беришга муваффақ бўлдим”, дейди Марио.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments