Latest news

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  4 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди News

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balcom BMW" халқаро турниридаги иккинчи ўйинда Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Япониянинг Хиросима шаҳрида давом этаётган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги иккинчи учрашувда Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоа Япония ёшларига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Жасур Яхшибоев томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистон ёшларига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақанинг илк турида Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган эди. Япония ёшлари эса, Хиросимани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Иккинчи тур баҳсларидан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўз очколарини 5тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақанинг сўнгги турида 13 август куни Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
11 август. Хиросима, Япония.
 Ўзбекистон  - Япония 1:0

Гол
: Жасур Яхшибоев (48).

Ўзбекистон: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Турсунбой Рахимбердиев, Азизжон Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Беҳзод Ғанижонов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика