Latest news

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз" News

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўткинчи мақомида ўтмаслигини билардик. Гарчи ҳар икки жамоа ҳам Суперлигани тарк этганига қарамасдан, мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этди. Биз ўйинга тайёрланган вақтимизда футболчиларга мухлислар учун, шунингдек, барча шароитларни бекаму кўст яратиб бераётган клуб раҳбарияти учун курашишни тайинлагандик. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит клубни қуйи лигага тушиб кетишига мос эмасди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Тўғри, хатолар йўқ эмас, ҳалигача ҳам футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишларида қийинчиликларга дуч келишмоқда. "Андижон" ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди, улар ҳам шунчаки расмиятчилик учун ўйнашгани йўқ. 

Бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга курашувчан ўйин учун раҳмат айтаман, улар юзимни ёруғ қилишди. "Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мени тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман.

Клубимиз раҳбарияти номидан матбуот хизматига, хусусан, Бекзод Толибовга раҳмат айтаман. Сизлар мавсум давомида жуда яхши ишладинглар. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча клублар матбуот хизматларига, футбол соҳасида меҳнат қилаётган журналистларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум давомида хатолар бўлмаган дея олмайман. 3 та ўйин қолганида, жамоани қабул қилиб олдим. Албатта, озгина бўлса ҳам, жамоани Суперлигада олиб қолишга назарий жиҳатдан имконият бор эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. "Металлург" билан ўйинда кўрдинглар, омад биздан кўп вазиятларда юз ўгирди. Ютқазадиган ўйин эмасди. Ишлашда давом этамиз. Бу йигитларни кўпларини олиб қолишга ҳаракат қиламан. Улар билан жангга боришга тайёрман. Барчаси машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам астойдил меҳнат қилишади.

- Жамоани Про-лигада ҳам бошқаришда давом этасизми?

- Албатта, биз шундай гаплашганмиз. Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашиб келишиб олганмиз. Биласизми, клуб раҳбарияти мени аввал қилган айбимни кечиришди. Бунинг учун миннатдорман. Менда ПРО лицензияси йўқ, А лицензияси бор, бунинг учун футбол фалсафаси бўйича ўқиб келмоқчиман.

Раҳбарлар ишонишди, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Қаршида, Қўқонда бу каби қийин вазиятлардан чиққанмиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика