Latest news

11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  0 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  21 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик" News

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик, футболчиларимиз кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи гол урилгандан кейин жамоамизда озгина бўшашиш кўринди. Босим камайиб қолди ва тайм ўрталарига келиб "Шўртан" устунликни қўлга ола бошлади. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумда иккинчи голни урганимиздан кейин яна бўшашиб қолдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач футболчилар буёғига ҳисобни сақлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлашди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Агар вазиятлар бўйича олиб қарасак, "Шўртан" ҳисобни тенглаштириб қолмай ҳатто ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман.

- "Шўртан" жамоасини ўйиндан олдин таҳлил қилганда кўпроқ нима эътиборингизни тортди?

- Ғузорликлар тўп билан яхши муомала қилади, футболчилари тўпни яхши ушлайди. Аввалги мураббийда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Қолаверса таркибда Тимур Мамасиддиқов бор, у жуда тезкор ва яхши футболчи.

- "Шўртан"дан бориб қўшилган Жасур Холтўраев жамоагиз ўйинини кучайтира олдими?

- Жасур жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳимоячиларни тинч қўймайдиган ҳужумчи. Унда кўп вазиятлар бўляпти. Жасур ҳозирча учта гол урди ва ўйлайманки, унинг голлари кўп бўлади.

- Матбуот анжуманларида "Ҳозир гапирсак баҳонага ўхшаб қолади" деган гапни кўп ишлатяпсиз.

- Футболчи пайтимда, мураббийлик фаолиятимда кетма-кет юта олмаслик серияси бўлмаган. 7-8та турдан бери фақат ютқаздик. Хатоларнинг кўпи бир хил. Хатоларни айтамиз, ўйинга келганда яна такрорланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти дедим. Кўп гапирмасдан ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

- Шу ўйинлар оралиғида раҳбарият томонидан сизга нисбатан "Бу сен учун охирги имконият" деган гап бўлдими?

- Йўқ. Раҳбарият ишонишда давом этяпти ва биз ҳам шунга яраша қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Кубокни қўшиб ҳисоблаганда 10та учрашувда юта олмадик, лекин раҳбарият ҳеч бир ўйиндан олдин бу охирги имконият демади. Насиб қилса ҳали ўзимизни кўрсатиб, жамоани юқорига кўтарамиз. Биз мақсад сари ҳаракат қиляпмиз. Ишқибозларни тўғри тушунамиз. Клубимиз раҳбариятига эса раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика