Latest news

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  4 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  15 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган" News

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон" мавсумни камида 10-ўринда якунлашни мақсад қилган"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.





- Биринчидан ўйиннинг 17:00 да бошланиши футбол ўйнаш учун қулай бўлмади, ҳали бир оз иссиқ экан. Биринчи бўлимда бу холат ҳар икки жамоага ҳам таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. Жамоамиз мезбонларга нисбатан дастлабки бўлимда сустроқ ҳаракат қилди.

"Қўқон-1912" бош мураббийи ҳужумга бўйдор икки нафар футболчини туширди. Голлар стандарт холатдан ва футболчини яхши қўриқлай олмаганимиз, шунингдек, қарши ҳужум оқибатида урилди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз бўлди. Балки мезбонлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйинни пасайтиришгандир, лекин иккинчи бўлимда жамоамиз кўпроқ устунликка ҳам эга бўлди, деб ўйлайман. 

- Жамоа номини чегара худуддан келиб чиқиб ўзгартириш ва шу орқали ҳомий жалб этиш мумкинми?

- Бу нарсани мен ҳал қилмайман. Ҳозирда жамоанинг ҳомийси бор, молиявий жиҳатдан имконияти юқори бўлган ташкилот. Бизда ҳомийлик борасида муаммо йўқ. Сиз айтган вариант бўйича бошқа жамоа тузиш мумкиндир, буни билмадим. Айтиб ўтганимдек, бу менинг ваколатим доирасидаги вазифа эмас.

- Жасур Холтўраев ва Никита Павленколарнинг ўйини чиқмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳозир бу вазият бўйича фикр билдириш қийин. Улар билан гаплашиб оламиз. Балки биз уларни ўйинга нотўғри тайёрлагандирмиз. Таҳлил қиламиз, бизда Бобожоновни асосий таркибда тушириш варианти ҳам бор эди. Айтиб ўтганимдек, ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Балки иссиқ об-ҳаво таъсир кўрсатгандир.

- Фикрингизча, қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Олдинда 10 та тур бор ва вазият тубдан ўзгариб кетиши мумкин. Агар бугун ютганимизда, биласизми, 9-ўринга чиқиб олардик. Жадвалнинг қуйи қисмидан анча узоқлашиб кетардик. 

Ҳаракат қиламиз, вазифамиз мавсумни камида 10-ўринда якунлаш. Ким тушиб кетади, буни Худо билади. Футболни охиригача ўйнаш керак.

- Таркибга Сурхондарё вилоятидан ёш футболчилар жалб этилаяптими?

- Албатта, биринчи давра мобайнида кўплаб ёшлар биз билан машғулотларни ўташди. Ҳозирда уларни ёшлар жамоаларимизга берганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика