Latest news

01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  28 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  20 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Баҳром Ҳайдаров: "Плей-оффда ўйнайдиган 4 та клуб ҳам Суперлигада қолса керак" News

Баҳром Ҳайдаров: "Плей-оффда ўйнайдиган 4 та клуб ҳам Суперлигада қолса керак"

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугунги ғалаба билан мухлислар ва раҳбариятни табриклайман. Аслида бошқача табриклашни хоҳлагандим, афсуски ҳали расман Суперлигада қолиш вазифасини бажармадик. Лекин нима бўлса ҳам уйдаги ғалаба мухлисларга қувонч бағишлади деб ўйлайман.

Учрашув бошидан рақибга босим қилдик, чунки бизга ғалаба зарур эди. Қизил карточка "Сўғдиёна" режаларини бузгандек кўринди, аммо бу четлатиш айнан бизнинг босимимиз туфайли бўлди. 10 киши бўлса ҳам рақиб сафида Дориев, Жалолиддинов ва Қаҳрамонов каби кучли ижрочилар бор эди. Биринчи таймдаги вазиятлардан фойдаланганимизда баҳс бунчалик асабий ўтмасди. Иккинчи голдан кейин бугунги ўйинга қўшилган вазифани бажардик.

Рақиб камчиликда қолганидан кейин бизга осонроқ бўлганини тан оламан. Ҳужум пайтида бўш зоналар кўпроқ бўлди.

Плей-оффда ўйнайдиган барча жамоалар ўтган йил Про лигадан чиққанди? Фақат "Хоразм" биринчи даврада кўпроқ очко олди, иккинчи даврада қолган учта клуб яхши ўйнади. "Қўқон-1912" иккинчи даврада очко йиғиш бўйича 4-ўринни олди. Бу йилги Про лига билан ўтган йилги Про лиганинг фарқи жуда катта. Шу сабаб "Арал"га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки плей-оффда ўйнайдиган барча 4 та клуб ҳам Суперлигада қолса керак", - деди Баҳром Ҳайдаров.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика