Latest news

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  0 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бошидан тезкор гол ўтказиб юбордик. Натижада рақибда ўзига ишончи ортди ва баҳсни эркин назорат қилди. Биз буни билган ҳолда илк дақиқаларда эҳтиёткор ўйнашимизни таъкидлагандик. Иккита голдан сўнг мезбонлар ўйин тизнини қўлига олди. Вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Бундай баҳсларда вазиятлардан фойдаланмаслик қимматга тушади. Агар очко олишни истасак "Пахтакор"га ўхшаган рақиблар билан ўйинда битта имкониятдан ҳам гол уришимиз лозим. Иккинчи бўлим биринчисига ўхшаш бўлди. Қанотлардан тўп ўтказиб юбордик. Тайёргарлигимиз яхши бўлмагани ҳам қайсидир маънода таъсир қилди",- дейди Баҳром Ҳайдаров.

- Аввалги ўйинларда "Сурхон" ҳимояда жуда зич ўйнаётганди. Бугун шу нарса кўзга ташланмади...
- 0:1 ҳисобидан сўнг уни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилмайсиз. Олдинга очилишимизга тўғри келди. Натижада орқа чизиқда бўшлиқлар пайдо бўлди. Кучимиз етмаганидан орқа чизиқда зичлик ҳосил қила олмадик.

- Иккинчи даврадаги ўйин қаерда ўтади?
- Регламент бўйича ўйин "Пахтакор" стадионида ўтказилса керак.

- "Сурхон" сафарда шу вақтгача бир очко ишлаган. Агарда прожектор масаласи ҳал этилмаса кейинги ўйинларни ҳам жамоа бошқа майдонда ўтказиши мумкин...
- "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди. Ҳар бир жамоанинг ўз майдони куч бағишлайди. "Бунёдкор" билан ҳам нейтрал майдонда ўйнаймиз. Ўйлайманки, бу масала тез орада ижобий ҳал бўлади. Прожектор борасида ҳаракат қилишмоқда. Тўлиқ маълумотга эга эмасман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика