Latest news

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда» News

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда»

Про лиганинг 24-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Арал» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қийин учрашув бўлди. «Арал» охиргача ўйнайдиган жамоа. Жамоа доим тажовузкор ва охиргача ҳаракат қилади. Бу хислат уларга мураббийлари Неъматилло Қуттибоевдан ўтган деб айтсам, муболаға бўлмайди. У ҳам футболчилик фаолиятида доим олдинга ҳаракат қилган ва ҳар бир тўп учун охиргача кураш олиб борган. Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда. Шунингдек, нукусликлар сардори Саламат Қуттибоевни ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У шу ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўйин ҳақида гапирсак, ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бўлим сўнггида бироз хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўйин охири бироз асабий ўтди. Ўйиндаги ҳаракатларимизни ҳали тўлиқ ўрганиб чиқамиз ва хатоларимизни тўғирлаймиз.

Бу турда «Бухоро» мағлуб бўлди ва жамоалар ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда...

Биз охиргача курашамиз. Жамоа сўнгги тўртта турда максимал даражада очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика