Latest news

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Баҳром Ҳайдаров: “Мусобақа жадвалидаги ҳозирги ўрин “Сурхон”га ярашмайди” News

Баҳром Ҳайдаров: “Мусобақа жадвалидаги ҳозирги ўрин “Сурхон”га ярашмайди”

Cоcа Cола Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Ўйиндан ўйинга жамоа кучайиб бориши керак. Машғулотларда жуда яхши тайёргарлик кўрилганди, буни биринчи бўлимдан ҳам билиб олса бўлади. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Диққат-эътиборни йўқотдик ва битта гол ўйинни буриб юборди.

"Сурхон" охирги 3 та ўйиндан бери юта олмаяпти. Кейинги 2 турда "Пахтакор" ва "Локомотив" билан қийин ўйинлар кутиб турибди. Жамоадан ғалаба кутсак бўладими?

Суперлигада ҳар бир ўйинда ютишимиз мумкин, бизда яхши таркиб йиғилган. Тўғри, "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашадиган кучли жамоалар ҳисобланишади, аммо биз мағлубият учун эмас, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйлайманки, фақат ютуққа эришиш увчун ўйнаймиз. Ҳозирги ўринга лойиқ жамоа эмасмиз, очколарни йиғиб, юқори ўринларга чиқиб оламиз деган умиддаман.

Азиз Ибрагимов ҳақида
Азиз Ибрагимовни 2 та ўйинда ўйнатдик, яхши ўйнади. Жамоа 20 футболчидан иборат.
Ўринбосарлар таркибида ўйнаб, ҳар ўйинда гол ураётган ўйинчини қачондир синаб кўришимиз керак эди, вазиятдан келиб чиқиб, Азиз Ибрагимовни эмас, ёш футболчини майдонга туширдик. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов бугун дебют қилди, унинг келажаги порлоқ.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика