Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Баҳром Ҳайдаров: Мағлубиятга учраш аламли News

Баҳром Ҳайдаров: Мағлубиятга учраш аламли

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ва фарғоналиклар етакчиси Шукурали Пўлатовлар иштирок этди.

Баҳром Ҳайдаров: —Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Кубок баҳси чемпионат ўйинларидан фарқ қилади. Шунинг учун ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун борини бериб ўйнади. 

Мағлубиятга учраш аламли. “Қўқон-1912”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. 

Биз асосан ёшларга таянмоқдамиз. Уларнинг ўйини борган сари очилиб бормоқда. “Нефтчи”нинг олдинги мавқеини тиклаш йўлида ҳаракат қилишда давом этамиз. 

“Водий дерби”ларига футболчилар бошқача қарашади. Шунинг учун дербилар мана шундай шиддатли курашлар остида кечади.

Ўз майдонимиздаги ўйинларда негадир ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Сафарда эса яхши ўйин кўрсатяпмиз. Эҳтимол ёш футболчилар босим остида ҳаракат қилаётгандек. 

Шукурали Пўлатов: — Ўйинга мураббийларимиз яхши тайёрлашганди. Уларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Бугун биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Вазиятларда фойдалана олмадик. Ўйин чиройли бўлди. “Қўқон-1912”ни ғалаба билан табриклайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика