Latest news

12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  0 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  5 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"

Суперлиганинг 14-турида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйинин яхши бошладик, натижаси гол билан тугади. Биринчи голдан кейин йигитларни бошқаролмай қолдик, улар бўшашишди ва тўпни кўпроқ ушлашга ўтиб олишди. Бўшашиш сабабли гол ўтказиб юбордик. Агарда ўйиннинг қолган қисмини бошлаганимиз каби давом эттирганимизда голлар ўтказиб юбормасдик. Иккинчи бўлимда рақиб бир киши кам бўлиб қолганида футболчилар масъулиятни бўйнига олишлари керак. Лекин бизда бундай бўлмади. Барча футболчиларимиз тўпни ушлаб туриб, жарима майдончаси ичига ёриб киришдан қўрқди. Рақиб 10 киши бўлиб қолгани сабабли чуқур ҳимояланишга мажбур бўлди, бундай пайтда албатта, қанотлардан ҳам узатмалар бўлиши керак. Бундай ҳолатда бирор футболчи индивидуал маҳорат эвазига масъулиятни бўйнига олиши керак эди. Кейинчалик қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказиб юбордик. Умумий ўйин бўйича муаммолар йўқ эди. Нафақат гол уришда, балки кўп эпизодларда руҳий ҳолатжа муаммолар ва маҳорат етишмаяпти. Оддий жойларда тўпни йўқотиб қўйсак, бизга қарши голли ҳужумлар бўлмоқда. Шуни ҳисобига мағлуб бўлдик деб ўйлайман. Ўйинни тахлил қилиб чиқиш керак.

- Бу жамоанинг кетма-кет олтинчи мағлубияти бўлди. Бунда мураббийлар штабининг ҳам айби бордир?

- Албатта. Бугун эпизодларни гапирган бўлсам, умумий 6 ўйинда мағлуб бўлдик. Бунда фақатгина футболчиларнинг эмас, биз мураббийларнинг ҳам айби бор. Чунки кўп қарорларни бош мураббий, яъни, мен чиқараман. "Машъал"га қарши ўйиндан кейин раҳбарият билан гаплашгандик. Уларга раҳмат айтаман, бизга ишониб, ишлашда давом этяпмиз. Натижа учун курашяпмиз, лекин бу жуда қийин бўлмоқда. Лекин бизга шу ҳолатдан ўтиб кетиш учун битта қадам етишмаяпти. Жамоани олиб чиқиб кета оламиз. Ўтган йили Про-лигада ҳам шундай ҳолатлар бўлганди. Олдимизда биринчи давранинг сўнгги ўйини кутиб турибди. Бунда жамоа максимал куч билан ўйнаб, 3 очко учун жонини беради. Бошқа иложимиз йўқ. Шу ўйиндан кейин жамоани кучайтиришга, иккинчи даврага яхши тайёрлашга ва селекция орқали жамоага футболчи олиб келишга вақт бўлади. Мураббийлар штабига келсак, биз ҳалол йўл билан ишлаяпмиз. Бунинг устида биз ҳам ишлаймиз. Ҳар доим ҳар бир ўйиндан кейин ўзимизга саволлар берамиз. Футболчилар ҳам шуни ҳис қилишлари керакки, учралган олти мағлубиятнинг бирортасида мураббийсиз ҳам ютса бўларди, футболчилик пайтимизда шундай бўлган. Ўзларига ҳам айтганман, мана интерьюда ҳам айтаман: футболчилар ўзлари йиғилиб, мураббийсиз ҳам бир ўйинни ютса бўлади. Бу орқали футболчиларга айбни тўнкаб қўймаяпман. Биз ўзимизни топиб олишимиз керак, футболчилар ҳам кейинги ўйинлар учун ўзлари тўпланишса яхши бўларди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика