Latest news

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  2 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун олти очколи баҳсни ўтказдик. Чунки жамоалар турнир жадвалида бир-бирига яқин жойлашганди. Мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз, "Хоразм" тўпни назорат қилиш бўйича яхши жамоа ҳисобланади. Бугун бизга қийин бўлди. Тўпсиз кўроқ ҳаракат қилганимиз бос футболчиларимиз толиқиб қолди ва кўп куч йўқотдик. Шунга қарамай йигитларга охиригача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтмоқчиман. Ўйлайманки, дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади. Сабаби уч очко ҳар икки жамоага зарур эди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Ким гол урса ютиб кетарди.

- Жамоангиз кўп ҳужум қилди, бироқ хавфли вазиятлар кам юзага келди.

- Тўғри айтдингиз, кўп ҳужум қилганимиз билан кам вазиятларни юзага келтирдик. Балки бу футболчиларимизнинг тўпни олдириб қўйишга қўрққани билан боғлиқ бўлса керак. Хаёлда ютқазиб қўймаслик бўлди ва бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.

- Шаҳзод Бешимов нима учундир кўринмай қолди.

- Чунки у оғир жароҳат олиб ҳозир даволаниш муолажаларини олиб боряпти.  Бешимов оёғини операция қилдирди ва соғайиб майдонга қайтиши учун бирмунча вақт керак бўлади. У бу мавсум охиригача сафдан чиқди. Насиб қилса келаси мавсум жамоамизга ёрдам беради.

Rating:    

Comments

   
21 sep 11:17:03
Jamshidbek Andapulatov
????⚽1️⃣9️⃣1️⃣2️⃣????????
   
20 sep 21:49:29
David Terezege
Molodes bollar ochilyapti uyindan uyinga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика