Latest news

00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  0 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1

Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг" News

Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Умумий фикр билдирадиган бўлсам, "Динамо" жамоасини бутун Ўзбекистон билади: улар барча рақибларга қарши тўпни ушлаб туриб, комбинацион футбол намойиш қилишни яхши кўради ва шунга мос ўйинчилари ҳам бор. Шу сабабли биз зич ҳимояланишимиз шарт эди. Ўйлайманки, буни эплай олдик. Медаллар учун курашаётган "Динамо" учун бугун 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Уларда медаллар ҳал бўладиган учрашувлар қоляпти. Шу сабабли улар бу ўйинда катта босим қилишини олдиндан билардик. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар бу босимга чидай олишди. "Динамо"да кўп вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонсак ҳам бўларди-ю, лекин етакчи майдонида, айниқса, чиройли ўйин кўрсатадиган жамоага қарши сафарда дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг. Энди қолганларини тахлил қилиб чиққандан кейин фикр билдириш мумкин. Бироқ умуман олганда бир очко олганимиз биз учун яхши натижа бўлди.

- Фарғона Ҳокими "Қўқон-1912"га келаси йили медаллар олиш вазифасини қўйганини ўқидик. Бу борада маълумотингиз борми? Келаси йили жамоа кучайтириладими?

- Учрашув бўлди. Биз Фарғона билан бир вилоят жамоасимиз. Кундан-кунга жамоалар ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Вилоят Ҳокими бизга иштиёқ бериб, келаси йили совринлар ютадиган жамоа тузилишини, бу борада ёрдам беришини айтди ва вазифа қўйди. 2 йилдан буён биз ривожланиш жараёнидамиз. Эътибор берган бўлсангиз, таркибнинг катта қисми асосан Про-лигада ўйнаган футболчилар. Уларни секинлик билан кучайтириб боряпмиз. Мухлислар ҳам мутахассислар ҳам жамоамиз юқорига интилаётганини кўряпти деб ўйлайман. Футбол рақобатдан иборат. Агарда олдимизга вазифа қўйилмаса ҳам биз кучайишга, бошқалар билан рақобат қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга янги футболчиларни олиб келамизми ёки ушбу футболчиларни кучайтирамизми, буни вақт кўрсатади. Агарда булардан кучли футболчилар топа олсак, уларни таркибга жалб қиламиз. Вазифа ҳар бир жамоада бор. Ҳозир биз вазифамизни тўлиқ бажарганимиз йўқ. Расман "Қўқон-1912" Суперлигада қолди деган гапни ўқигандан кейингина бўшашиш мумкин. Унгача бўшашиш йўқ.  Олдимизда "Сўғдиёна" билан ўйин кутиб турибди. Ҳар бир жамоа 11таликка тушиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли олдимиздаги бир ўйинга катта эътибор қаратилган. Барибир режалар тузиб боряпмиз, аммо кўп нарса ўша ўйиндан кейин ҳал бўлади.

Rating:    

Comments

   
22 nov 00:38:06
Маратик
Бу мураббий Утган йили хакамлардан динамога нисбатдан ёрдам беряпти деганди,бу йил хакам ёрдам берди аёлсифат уйинчилари ётиб олганда у олкишлади,эркакмисан УЗИ?нимага айтмадинг мени уйинчилари водийни Энг Кут уйинчилари,мен эса кутлар каттаси деп,халиям Шукур кил салимовга ухшаган Кут уйинчиларинг БН стадиондан сог чикканингга,мен биринчи марта курдим уйинчи вакт чузса тренер олкишлаганини,сени савиянг шу лигада жон саклаш,шарманда
   
21 nov 22:47:15
Saidjahon
Бир гап чиккан эди МАН СИТИ хужайинлари Узбекистон жамоаларига кизикиш билдиряпти деб шу руйхатда Кукон 1912 жамоаси хам бор эди балки жамоа кейинги йилга шуни хисобига кучаяр
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика