Latest news

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  5 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа" News

Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Қанча кўп гапирсак ҳам истаймизми ёки йўқ йигитларда ўйин бошида ҳаяжон кузатилди. Кейин ўзларига келиб олишди.

Умуман олганда адолатли дуранг бўлди дея оламан. Чиройли ўйин гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам ютишни истади, дурангни ушлаб қолишга ўйнашмади. 2:1дан сўнг яна ҳаяжон бўлдими билмадим. Ҳозир уларга ҳам айтдим, 2:1ни 3:1 қилиш мумкин, 4:1га айлантирса бўлади. Яна олдинга қараб ўйнаш керак. Биз ўзимиз имконият бериб қўйдик. Жамоада ўзига ишонч ортиб боряпти. 3 очко олсак яхши бўларди, турнир жадвали шуни тақозо қилмоқда. Лекин 2 та ўйиндан бери ғалабага эриша олмадик.



- Майдон марказидаги ўйин ҳақида...

- Аввалги учрашувларни кўриб чиқиб айтгандик, улар 3 та ярим ҳимоячи билан ўйнарди. Бизда бироз бошқачароқ. Футболчиларга тўп рақибда бўлганида бир-бирига яқинроқ ўйнашни таъкидлагандик. Озгина масофалар кенгайиб кетди. Шунинг ҳисобига марказни бериб қўйдик. Иқбол Маликжоновни туширдик, марказдаги ўйинни ўз томонизга оғдиришга уриндик. Эртага яна таҳлил қилиб чиқамиз. Иккинчи бўлимда Маликжонов тушмагунча бу яққол кўзга ташланиб турганди...

- Тоштемировнинг қизил карточкаси ҳақида...

- Иккинчи сариқ бўлди. Майдон марказида тактик фол дейишади. Ўйинчи ўтиб кетса гол уриши мумкин эди. Ўйинчингиз қизил олиши яхши эмас. Бунга эътироз йўқ, мажбур эди.



- Темурхўжа Абдухолиқов борасида ҳимоячиларга айтилганмиди?

- Темурхўжани асосий таркибда майдонга чиқади деб ўйлагандик. Якка ўзи олдинда ўйнарди. Ҳимоячиларга ҳам бу ҳақида айтилган. Яримта вазиятдан гол урадиган ҳужумчи. Чарчоқда эътибор йўқолди. Бўйдор ҳимоячилар позицияда ютқазиб қўйди. Маҳорат кучли экан жамоасини олиб чиқиб кетди.

Rating: +1   

Comments

   
28 sep 22:07:18
jonny5505
Булди кет Энди чичкоклар шуям футболми
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика