Latest news

10:12Биринчи лига. Бугун финал  4 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  4 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  2 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  1 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  6 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  10 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  5

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Турнир жадвалида бир-бирига яқин жамоалар тўқнаш келишди. Ўйлайманки тенг ўйин бўлди. Иккала жамоага ҳам очко жуда зарур эди, шу боис майдонда кўп кураш бўлди. Бошида ўйинни яхши бошладик, назорат қилаётган эдик. Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ҳисобда ортда қолишни бошлагач, жамоамизда асабийлик пайдо бўлди ва оддий вазиятларда совуққонлик етишмади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, Ҳасановда, Дацида. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача бўларди. Тенг ўйин бўлди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - деди Баҳром Ҳайдаров.
 
- Ҳакамларга нисбатан кўп бор эътироз билдирдингиз. Айнан қайси вазиятларга нисбатан эътироз бўлди?

- Ўйин пайтида барибир қизишиб кетиш бўлади. Ҳасанов йиқилган пайтда пенальти сўрадим. Ҳакам ўз қарорини тушунтирди ва бизда бошқа эътироз бўлмади. Олдимизда 3 та ўйин бор ва насиб қилса олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика